Колумнистлар

Марказий Осиёда “толибонга қарши фронт” ташкил қилиш - Шойгу миссияси

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу на полигоне "Донгуз", где проходит основной этап стратегического командно-штабного учения "Центр-2019".
Министр обороны РФ Сергей Шойгу на полигоне Донгуз, где проходит основной этап стратегического командно-штабного учения Центр-2019. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари орасида 2021 – 2025 йилга мўлжалланган Стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди.
Россиянинг Марказий Осиёдаги стратегик ҳарбий-сиёсий ташаббуслари АҚШнинг ана шундай ҳаракатларидан устун келмоқда. Бунга Россия ва Ўзбекистон орасида ишган тушган янги стратегик ҳамкорлиги ташаббуси ҳамда Тожикистон билан бирлаштирилган ҳаво мудофаа кучлари тизими яратилиши мисол бўлиши мумкин.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 27 апрел куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган эди. Ташриф доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан ҳалқаро ва ҳудудий хавфсизлик муаммолари юзасидан ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг далзарб масалалари борасида музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Янги ҳамкорлик дастури

28 апрел куни Икки давлат мудофаа вазирликлари орасида 2021 – 2025 йилга мўлжалланган Стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Россия орасида ҳарбий – техник ҳамкорликни ривожлантириш, муносабатлар руҳини мустаҳкамлашга қаратилган.
Ундан ташқари икки давлат орасида ҳарбий хавфсизликни таъминлашда, халқаро террорчиликка қарши курашда ҳамда Ўзбекистон армиясининг жанговар потенциалини мустаҳкамлашда ва ҳарбий кадрлар тайёрлашда икки томонлама тадбирларнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Дунёда
Афғонистондаги вазият таназзулга юз тутмоқда - Шойгу
Шундай қилиб, Россия АҚШнинг стратегик ташаббусларини қўлга киритди деса бўлади. Бироз олдин АҚШ Афғонстондан қўшинларни олиб чиққанидан сўнг, Ўзбекистонни “заҳира аэродром” сифатида фойдаланишни режалаштиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Лекин “жанубий хавф” олдида Тошкент янада ишончлироқ ҳамкор файдасига қарор қабул қилган. “Хонобод воқеаси” ҳамда афғон ҳукуматини хавф остида қолдириш АҚШнинг обрўйини оширмайди.
Бироз олдин Россия мудофаа вазири Тожикистонга ташриф буюриб КХШТ мудофаа вазирлари мажлисида иштирок этган эди. Мажлисда Сергей Шойгу Россия ва Тожикистон ҳаво мудофааси тизимларини бирлаштириш ҳақида эълон қилди. Ушбу чора ҳудудда давлат чегараларини қўриқлаш даражасини сезиларли мустаҳкамлайди. Сўнгги вақтларда халқро террорчи гуруҳлар қўлбола ясалган жанговар учувчисиз аппаратлардан тез-тез фойдаланмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистонга 2 кунлик ташрифи доирасида Сергей Шойгу коллектив хавфсизлик чегараларини сезиларли мустаҳкамлашга ва Марказий Осиёда вазият кескинлашган тақдирда “толибонга қарши умумий фронт” ташкил этишни таклиф қилди.

Ўзбекистон танлови

2021 – 2025 йилларга мўлжалланган Россия ва Ўзбекистон стратегик ҳамкорлигининг янги дастури икки томон зиммасига кўп вазифаларни юклайди. Тошкент ва Москва орасида ушбу борада ҳамкорлик анча олдин ривожлана бошлаган эди. Икки давлат ҳарбийлари йил давомида 70дан ортиқ қўшма тадбирларда иштирок этишади. Ўзбекистоннинг КХШТга қайтиши ҳақида ҳозирча гап кетаётгани йўқ, лекин ҳақиқат шундай-ки, Тошкент ташкилотга аъзо бўлмаса-да, КХШТнинг “хавфсизлик соябони” остида қолмоқда.
Ўзбекистон ҳарбий-сиёсий иттифоқларга кирмасликни маъқул кўради. Республика қонунчилигида миллий армиянинг хорижий можароларда иштирок этиши, Ўзбекистон ҳудудида хорижий ҳарбий базалар жойлаштирилишини таъқиқлайди. Лекин Ўзбекистон ҳарбийлари доимий асосида Россия ҳарбийлари билан аксилтеррор ўқув-машқларида иштирок этиб келмоқда. Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлик дастурида бир қатор қўшма манёврлар сонини ошириш белгиланган.
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Сиёсат
Сергей Шойгу Ўзбекистонга келди: қандай масалалар муҳокама қилинади
Иккинчидан, Россия – Ўзбекистон ҳарбий-техник ҳамкорлиги доирасида 12та шартномалар амалга оширилмоқда. Улар асосида Россиядан Ўзбекистонга Су-30СМ янги қирувчи самолётлари, зарба берувчи Ми-35М вертолётлари, радиолокацион мажмуалар етказиб берилмоқда.
Яна бир шартнома асосида Ўзбекистонга К53949 "Тайфун" - жанговар машиналар етказиб берилмоқда. 2016 йилдан буён Тошкент Россияда ишлаб чиқарилган ҳарбий техника маҳсулотларини ички нархларда сотиб олмоқда. Ўзбекистон КХШТга аъзо бўлмаган давлатлар орасида ана шундай имтиёзга эга бўлган ягона давлатдир.
Шунингдек, Ўзбекистонда Россиянинг 4х4 ва 6х6 формулали "Урал" юк автомоилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Россиядан қурол-аслаҳа сотиб олишга ва бирлаликда ўқув машқлари ўтказишдан манфаатдор. 2018 йилда Ўзбекистон мудофаав вазири Абдусалом Азизов ва Сергей Шойгу ҳаво ҳудудидан биргаликда фойдаланиш ҳақида шартнома имзолашган эди.
Ўзбекистон ва Россия орасида ҳарбий техник ҳамкорликнинг ривожланиши – тообора ошиб ораётган умумий хавфларга нисботан ўринли жавоб чорасидир.

Тожикистон осмони

Россиянинг Тожикистонга кўрсатаётган ҳарбий ва ҳарбий-техник ёрдами стратегик,беғараз ва доимий характерга эгадир. Бу Москванинг расмий нуқтаи назари бўлиб, сўнгги йилларда ўтказилаётган қўшма ўқув-машқлар ҳамда қурол етказиб бериш билан баҳоланади. Янги шартнома асосида Тожкистонга С-300 зенит ракета тизимлари етказиб ерилади ҳамда ҳаводаги вазият борасида ахборот алмашиш йўлга қўйилади. 2019 йилнинг октябрь ойида Тожикистонда жойлашган Россия 201-ҳарбий базасига С-300ПС – ЗРТ нинг бир дивизиони олиб келинган эди. Бу минимал миқдордаги тизим бўлиб унда 30га яқин машина бор, жумладан қўмондонлик пункти, радарлар ва ракета учириш установкалари.
Дастлаб, зенит-ракета мажмуалари 201-ҳарбий база яқинида ишга туширилди, лекин 2021 йилда, мутахассислар ўқитилганидан сўнг, С-300 мажмуаси Тожикистон ҳарбийларига топширилиши керак эди.
Бугунги кунда Тожикистон ҳаво мудофаа тизими таркибида Душанбедаги бир зенит ракета полки, навбатчи радарларга эга бўлган алоҳида радиотехник батальон бор. Лекин бугунги кунда уларни ҳам янгилаш вақти келган. Бошқа томондан Россияда ҳам С-300 тизимлари янгиланган С-400 тизимлари билан алмаштирилиши натижасида ҳали замонавий бўлган ўнлаб С-300 тизимлари муомаладан чиқарилмоқда.
Бирлаштирилган Россия ва Тожикистон ҳаво мудофаа тизими Марказий Осиё ҳудудида синергия эффектига эришиш имконини беради. Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ўзбекистон 1995 йилдан буён МДҲ ҳаво мудофаа тизимига критилган. Бугунги кунда ушбу тизимда Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Колумнистлар
“Толибон”* Афғонистон шимолини назоратга олмоқда – Марказий Осиё хавф остида
Тизимнинг асосий вазифаси – МДҲ ҳаво чегараларини қўриқлаш, ҳаво-космик вазият ҳақида ўзаро ахборот алмашишни назарда тутади. Унинг таркибига 20 га яқин авиация бўлимлари, 50дан ортиқ зенит ракета ва радиолокацион қўшин тизимлари ҳамда 10та ҳава мудофаа кучлари ва радиоэлектрон кураш бўлинмалари киради. Бирлашган тизим доирасида Россия Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Кавказ ҳудуларида бирлашган ҳаво ҳимоя тизимлари яратилмоқда.
2020 йилнинг сентябр ойида бўли бўтган МДҲ бирлашган ҳаво мудофаа тизимлари ўқув машқларида барча 7 мамлакат ҳарбийлари иштирок этишган эди. Шунингдек 60та қирувчи самолёт ҳамда бомбардимончи, ҳужумчи ва узоқ авиация ва стратегик ракета ташувчи самолётлар иштирок этган эди. МДҲ бирлашган кучлари навбатчи бўлинмалари ҳаво мудофаа тизимларини чегарабузарларга нисбатан қўллаш механизмлари текширувдан ўтган.
Албатта бундай чоралар кўришни ташқи вазият талаб этмоқда. АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан чиқиши муносабати билан, террорчи гуруҳларнинг шимолга ва Марказий Осиё мамлакатлари томонига ёйилиш ҳавфи ортади. Сўнгги 5 йилда Россия Тожикистонга умумий қиймати 120 миллион доллардан ортиқ маҳсулот етказиб берди, сабаб – қўшни Афғонистондаги хавфли вазият.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала