Сурхондарёлик чўпон бир отар қўй билан чегара зонасида ёрдамга муҳтож ҳолатда қолмоқда

© Госкомтуризм РУзБайсунский район Сурхандарьинской области Узбекистана
Байсунский район Сурхандарьинской области Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Oбуна бўлиш
Азимов Бахриддин охирги марта 27-апрел куни эрталаб 7:00да алоқага чиқиб, Мамаражаб деган ҳамроҳи дом-даракасиз йўқолганини айтган. Шундан кейин Бахриддин билан алоқа узилган.
ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnik. Сурхондарёлик Бахриддин Азимов чегара зонасида ёрдамга муҳтож ҳолатда қолмоқда. Бу ҳақда эркакнинг қариндошлари Sputnik мухбирига маълум қилишди.
Қариндошларининг сўзларига кўра, 1975 йил Сурхандаре вилояти Узун туманида туғилган Бахриддин Азимов 22-апрел куни кечки пайт ўғли Азимов Эркин, жияни Ганиев Мурод ва Мамаражаб билан 1 отар қўйни олиб Узун тумани Лойлиқ қишлоғидан Сариосиё тумани Хурватан қишлоғи тоғли зонасига йўл олишган.
25-апрел куни Тўпаланг сув омбори чегарасидан Хурватан тоғ ҳудудига ўтаётганда, сафар ташвишлари билан бўлиб шошилинчда асосий озиқ-овқатлар солинган қоп уйда унитиб қолдирганини пайқаб қолишган. Озиқ-овқат учун ўғли Эркин ва жияни Муродни Узун туманига жўнатган.
Азимов Бахриддин охирги марта 27-апрел куни эрталаб 7:00да алоқага чиққан ва Мамаражаб деган ҳамрохи дом-даракасиз йўқколганини айтган. Шундан кейин Баҳриддин билан алоқа узилган.
Ҳозирда чўпон озиқ-овқатсиз қолмоқда.
Чўпоннинг қариндошлари Сурхондаре вилояти Фавқулодда вазиятлар, Узун ва Сариосие тумани Ички ишлар органларига бу ҳақда хабар беришган бўлсада, эркак ҳақида ҳали бирорта хабар йўқ.
27-28-апрел кунлари Ганиев Мурод билан Азимов Эркин Хурватан қишлоғига озиқ-овқат олиб ўтмоқчи бўлганида уларга тоғли ҳудудга киришга рухсат берилмаган. Озиқ-овқат олиб борилган тақдирда Хурватан тоғига етиб олиш учун 3-4 кун вақт кетишини айтган чўпон қариндошлари воқеага мутасаддилар эътибор қаратишларидан умид қилишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0