Дунёда

Тожик-қирғиз чегарасида муҳим объектлар учун жанглар бошланди

© Sputnik / СтрингерУчасток кыргызско-узбекской границы в Ала-Букинском районе открыт
Участок кыргызско-узбекской границы в Ала-Букинском районе открыт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Қирғизистон ҳудудида бир неча чегара объектлари миномётдан ўққа туттилди. "Достук" чегара заставаси ёниб кетган.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида чегара назорат пунктлари ва муҳим объектлар учун жанглар бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон ДХХ Чегара бўлинмасига асосан.
Қирғизистонлик чегарачилар хабарига кўра, Тожикистон томони "Капчыгай", "Мин-Булак", "Достук" чегара заставалари ҳамда "Кожогар" ва "Булак-Баши" чегара постларига қарата ўт очган. Миномётдан ўққа тутилиши оқибатида "Достук" чегара заставаси ёниб кетган.

Бунга жавобан Қирғизистоннинг "Бору" спецназ отряди Тожикистонга тегишли бўлган "Ҳожа Аъло" чегара заставасини эгаллаб олган. Айни дамда чегаранинг иккала томонидан ҳам қўшимча кучлар тўпланмоқда, - дейилган хабарда.

Қирғизистоннинг Ак-Сай, Ак-Татыр ва Самаркандекск қишлоқ округларида фавқулодда ҳолат киритилган. 800 дан ортиқ маҳаллий аҳоли вакиллари можаро содир бўлаётган ҳудуддан олиб чиқиб кетилган. “Ош — Баткен — Исфана” трассасида ҳаракат тўхтатилган.
Пограничники несут службу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Ҳодисалар
Тожик–қирғиз чегарасида можаро авж олмоқда
Маълумот учун, Тожикистон ва Қирғизистон орасидаги чегара чизиғининг узунлиги 970 км ни ташкил қилади, ундан 504 км демаркация қилинмаган. Жумладан, "Головной" номли сув тарқатиш узели жойлашган ҳудуд ҳам. Ушбу жой учун тортишув икки республика орасида 1991 йилдан бери давом этиб келмоқда. Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида жами 70 та можароли ҳудуд бор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала