Тожик-қирғиз чегарасида отишма ва портлашлар – видео

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишМагазин АК с пулями
Магазин АК с пулями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Oбуна бўлиш
Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида отишма овози эшитилган видео тармоқда пайдо бўлди.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида узлуксиз отишма ва портлашлар эшитилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Гувоҳлар можаро юз берган видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирмоқда.
Воқеалар айнан қаерда юз бераётгани ҳозирча номаълум.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилишича, икки нафар тожикистонлик яраланган.
Қирғизистон томондан жабрланганлар ҳақида ҳозирча хабар берилмади.
Куни кеча кеча чегара яқинида Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида навбатдаги можаро авж олди, жанжал фуқароларнинг жабрланиши билан якун топди.
Янгиликлар лентаси
0