Ҳодисалар

Тошкентда катта тезликда дарахтга бориб урилган “Lacetti” ҳайдовчиси ҳалок бўлди

© ГУВД г. ТашкентаВ Ташкенте водитель Lacetti на высокой скорости врезался в дерево и погиб
В Ташкенте водитель Lacetti на высокой скорости врезался в дерево и погиб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
ЙТҲ Юнусобод тумандаги Амир Темур кўчасида рўй берган. Бунинг оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги йўл транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ 29 апрель куни соат 00:10ларда тумандаги Амир Темур кўчасида рўй берган. 24 ёшли “Lacetti” ҳайдовчиси Ж.Р. 107-уй рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган. Сўнгра йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Натижада ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.
© ГУВД г. ТашкентаВ Ташкенте водитель Lacetti на высокой скорости врезался в дерево и погиб
В Ташкенте водитель Lacetti на высокой скорости врезался в дерево и погиб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
В Ташкенте водитель Lacetti на высокой скорости врезался в дерево и погиб
Тошкент шаҳар ИИББнинг аниқлик киритишича, ЙТҲга ҳайдовчининг тезликни ҳаддан зиёд оширгани сабаб бўлган.
ЙТҲ юзасидан терговга қадар дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала