Дунёда

Хитойда овқат исрофгарчилигига қарши қонун қабул қилинди

© Sputnik / Zhanna Manukyan / Фотобанкка ўтишМестные жители города Лхаса в Тибете
Местные жители города Лхаса в Тибете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Ўтказилган тадқиқотларга мувофиқ, Пекин, Шанхай, Чэнду ва Лхасе шаҳарларида йилига ўртача 17-18 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ахлатга ташлаб юборилади. Бу маҳсулотлар билан 30-35 миллион кишини бир йил давомида таъминлаш мумкин бўларди.
ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Хитой парламенти пайшанба куни озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши кураш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
Қонун мамлакатнинг энг юқори қонун чиқарувчи органи – Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши Доимий қўмитаси сессиясида овоз бериш натижасида қабул қилинди ва бугундан кучга киради.
Хитой ҳукумати учун илгари улкан аҳолини тўйдириш масаласи доимий чақириқ бўлган. Бу масала ҳал этилди, эндиликда ҳукумат жуда катта кўлам олган маҳсулотлар исрофгарчилигига қарши курашишга киришди.
Нобелевская премия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2020
Тинчлик бўйича Нобелни БМТ озиқ-овқат дастури қўлга киритди
Хитой етакчиси Си Цзинпин "озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилиш ҳолати даҳшатли ва асабийлаштирувчи" эканлигини айтиб, аҳоли ўртасида овқатланишда меъёрга амал қилиш бўйича тарғибот ишларини бошлашни буюрди. Хитой Халқ Республикаси Раиси одамларда "озиқ-овқатни исроф қилишда уят туйғусини, тежамкорлик учун эса фахр туйғусини ривожлантиришга” даъват қилди.
Си Цзиньпин буйруғидан кейин Хитойда “Тоза ликопча” акцияси ишга тушди ва ҳозирда миллионлаб одамлар бу акцияга қўшилишга улгуришган.
Ижтимоий тармоқларда одамлар бўш ликопчалар акс этган суратлар ва видеолар билан бўлишиб, бу билан ликопчадаги овқатнинг ҳаммаси тўлиқ тановвул қилинганини намойиш қилишмоқда.
Заседание ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2020
Дунёда
БМТ "инжил кўламидаги" очлик хавфи ҳақида огоҳлантирди
Хитойда ҳар йил 35 миллион озиқ-овқат истеъмолчиларга етиб боришдан олдин сарқитга чиқади. Ҳар йили Хитойнинг 500та шаҳридан ҳар биттасида ўртача 50 тоннага яқин озиқ-овқат чиқиндилари ишлаб чиқилади.
Ўтказилган тадқиқотларга мувофиқ, Пекин, Шанхай, Чэнду ва Лхасе шаҳарларида йилига ўртача 17-18 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ахлатга ташлаб юборилади. Бу маҳсулотлар билан 30-35 миллион кишини бир йил давомида таъминлаш мумкин бўларди.
Хитойдаги озиқ-овқат қолдиқларини ишлаб чиқувчи энг йирик манбалар бу корпоративлардир.
Покупательница в маске и перчатках в продуктовом магазине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Иқтисод
МБ ўзбекистонликларни айрим озиқ-овқат нархлари сезиларли ўсиши эҳтимолидан огоҳлантирди
Хитой ресторанларида одатга кўра турли озиқ-овқатларни катта порцияларда буюртма беришади, агар овқат ортиб қолган тақдирда уни ўзлари билан олиб кетишади.
Корпоратив ва банкетларда аҳвол сал бошқачароқ. Одатга кўра, зиёфатларда одамлар ортиб қолган егуликларни ўзлари билан олиб кетишга истиҳола қилишади ва бу катта ҳажмдаги исрофгарчиликка олиб келади.
Хитой ҳукумати бу масала билан кўп йиллардан буён шуғулланиб келишади, энг катта муаммо болаларда овқатланишда исрофгарчиликка йўл қўймасликка кўникма ҳосил қилиш, дея бу борада ҳам керакли чора-тадбирлар кўрилган.
Аммо буларнинг барчасига қарамай, мамлакатда исрофгарчиликка йўл қўйиш феномери ҳанузгача катта муаммолигича қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала