Дунёда

Афғонистон шарқида кучли портлаш янгради, 30 киши қурбон бўлди

© AP Photo / STRВоеннослужащие афганских сил безопасности
Военнослужащие афганских сил безопасности  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Портлаш шу қадар кучли бўлганки, бир неча километр радиусда уйларнинг ойналарини чилпарчин қилиб юборган.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Афғонистон шарқи Логар провинциясида бомба портлаши оқибатида 30 киши қурбон бўлди, 60 га яқини жароҳатланди, деб хабар бермоқда 1TV телеканали маҳаллий ҳукуматга таянган ҳолда.
Фавқулодда ҳолат Пол-е Алам шаҳрида юз берган.
Ҳозирча уюшмаларнинг биронтаси юз берган ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Дунёда
Афғонистондаги вазият таназзулга юз тутмоқда - Шойгу
РИА Новостига воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, миналаштирилган автомобил Марказий касалхона ёнида портлаган. Ҳужум нишони касалхона яқинидаги бино бўлган. Бинода тинч аҳоли ва ҳарбийлар бўлгани айтилмоқда.
Портлаш шу қадар кучли бўлганки, бир неча километр радиусда уйларнинг ойналарини чилпарчин қилиб юборган.
Tolo News телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда, полиция олти киши ҳақида хабар берганини маълум қилган, аммо ўнлаб одамлар бино уюмлари остида қолмоқда.
Даҳшатли портлаш америка коалицияси қўшинлари Афғонистондан чиқарила бошланганнинг эртасига рўй берган.
Пентагонда қайд этишларича, бу жараён методик равишда ва хавфсиз, шошилмасдан амалга оширилади.
АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқдошларининг ҳарбий операцияси Афғонистонда 2001 йилда бошланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала