Сиёсат

Мирзиёев ва Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни ҳал қилишни муҳокама қилди

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Мирзиёев ва Жапаров қирғиз-тожик чегарасида юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбатда минтақавий ҳамкорлик ва икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Президентлар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни ва уни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилдилар. Қирғизистон ва Тожикистон томонлари вазиятни барқарорлаштириш ва унинг янада кескинлашишига йўл қўймасликка қаратилган келишувларга эришгани мамнуният билан қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Сиёсат
Мирзиёев ва Раҳмон тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди
Юзага келаётган барча баҳсли масалалар кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик руҳидаги мулоқот асосида ҳал қилиниши зарур экани таъкидланди.
Давлат раҳбарлари жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган саммит якунида қабул қилинган қўшма қарор ва келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.
Қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш ва устувор лойиҳаларни илгари суриш мақсадида фаол алмашинувларни давом эттириш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала