Жамият

Ўзбекистонда ўсимлик ёғи танқислиги бўлиши мумкинми?

© Sputnik / Александр Поготов / Фотобанкка ўтишПроизводство подсолнечного масла
Производство подсолнечного масла  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Мамлакатда асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири бўлган - ўсимлик ёғи нархининг кўтарилиши Ўзбекистонни жиддий ташвишга солмоқда. Ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва нархларни пасайтириш учун маҳсулот ва хомашё импорт қилишига ҚҚСни бекор қилиш таклиф қилинди.
2021 йил куз мавсумида ўсимлик ёғи танқислиги юзага келиши мумкинми? Ўзбекистон ўзини кунгабоқар ёғи билан тўлиқ таъминлай оладими ёки уни пахта ёғи билан алмаштирадими? Ёғ ишлаб чиқарувчи корхоналар учун ҚҚСнинг бекор қилиниши ички бозорда нархларни ушлаб туришга ёрдам берадими? – булар ҳақда иқтисод фанлари доктори, Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири собиқ ўринбосари Леонид Холод Sputnik'га ўз фикрларини айтди.
Хусусан, эксперт таъкидлашича, республика ҳозирча ўсимлик ёғи ва уни ишлаб чиқариш учун хомашё импортига жуда боғлиқ, демак, ташқи бозорда ташқи иқтисодий конъюнктураси кўпроқ таъсир қилади.

Ҳозир Ўзбекистон мажбурий, аммо жуда оқилона чорани кўрди. ҚҚСни бекор қилиш, албатта, бюджетга зарар келтиради, аммо ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва ушбу муҳим маҳсулот нархларининг кескин кўтарилишининг олдини олиш мумкин, бу эса ижтимоий хавфларни минималлаштиради. Аммо, бундай ҳаракатлар келажакда озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида барқарорлик учун етарли эмас

Леонид Холод
Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири собиқ ўринбосари
Ўзбекистон кунгабоқар экин майдонларини сезиларли даражада кенгайтириш ва маҳаллий ёғ ишлаб чиқариш учун кўпроқ ўз хом ашёсини этиштиришни режалаштирмоқда. Бироқ ўзини бу маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлашнинг иложи йўқ ва бу мақсадга мувофиқ эмас.
Пахта ёғи кунгабоқар ёғини тўлиқ ўрнини боса олмайди, чунки у барча таом ва маҳсулотларга мос келмайди. Аммо агар ҳозирги вақтда мамлакат ўсимлик ёғининг ярмидан кўпини - 400-450 минг тоннадан тахминан 250 минг тоннасини импорт қилади, - ишлов бериладиган майдоннинг кўпайиши билан республика яна 100 минг тонна кўпроқ олиш ва импорт қилинадиган хом ашёни қайта ишлаш харажатларини камайтириш имкониятига эга бўлади.
Экспертнинг фикрига кўра, бир томондан, импортга боғлиқликни камайтириш, бошқа томондан - қишлоқ хўжалигининг минтақада анъанавий равишда кучли бўлган соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш муҳимдир, масалан, мева ёки сабзавот етиштириш. Бу ресурслардан, шу жумладан ердан самарали фойдаланиш ва савдо-сотиқ орқали зарур маҳсулотларни олиш ва ишлаб чиқаришда мамлакат яхши ишлаётган маҳсулотларни экспорт қилиш имконини беради.
Интервьюнинг тўлиқ версиясини видеомизда рус тилида кўришингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала