Жамият

Қаршида 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилмайди. Маблағ ётоқхонани таъмирлашга сарфланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Маблағ Қарши шаҳридаги 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлашга сарфланади, деди Зойир Мирзаев.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Қаршида улар улкан байроқни ўрнатишга 1,35 миллиард сўм сарфлаш фикридан воз кечилди, деб хабар қилди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, муҳокамаларга сабаб бўлаётган байроқ ўрнатилишига вилоят ҳокими Зойир Мирзаев муносабат билдирди.
Бу маблағ Қарши шаҳридаги 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлашга сарфланади, деди Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев.
“Устун масаласига келсак, бирор ҳомий томонидан ихтиёрий қўллаб-қувватлансагина қурилади. Давлат бюджетидан маблағ сарфланмайди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қарши шаҳрида баландлиги 62,5 метрга тенг давлат байроғини ўрнатиш режалаштирилгани ҳақида хабар интернетда қизғин муҳокамага сабаб бўлганди.
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Жамият
Қарши шаҳрида 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилади
Давлат байроғининг биргина устунини бунёд этишга 1 млрд 350 млн сўм маблағ сарфлаш режалаштирилганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала