Россия ҲДФ стратегик кўпайиши: тўртта субмарина ва иккита корвет 9 майга режалаштирилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишКорабли Балтийского флота в Калининграде
Корабли Балтийского флота в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Oбуна бўлиш
Ҳарбий денгиз кучларини ривожлантириш дунёда энг узоқ денгиз чегараларига эга бўлган Россия учун давлат аҳамиятига эга устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳарбий кемасозликнинг барқарор ўсиш динамикаси денгиз ва океан йўналишларидаги замонавий таҳдидларга тўлиқ жавоб бериб Россия Ҳарбий денгиз кучларига миқдорий таркиби, жанговар самарадорлиги ва юқори технологик қуролларга бойлиги билан дунёда етакчи позицияни сақлаб қолишга имкон беради.
Россияда кейинчалик оммавий ишлаб чиқаришга ўтиш шарти билан йирик жанговар кемалар ҳажмлари ошиши кузатилмоқда. Хусусан, 9 майга қадар РФда янги олтита жанговар кемалар қурилишига старт берилади: "Севмаш"да – стратегик аҳамиятга эга бўлган "Борей-А" лойиҳасининг иккита атом сувости крейсерлари ("Дмитрий Донской" ва "Князь Потёмкин"), "Адмиралтейских верфях"да – 636.3 лойиҳасининг иккита дизель-электрик сувости кемалари – "Можайск" ва "Якутск" (Тинч океани флоти учун олтинчи ва еттинчи "Варшавянкалар"), Амур кемасозлик заводида эса – 20380 лойиҳасининг иккита корвети (ҳозирча номга эга эмас).
Авианосец Адмирал Кузнецов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2016
"Адмирал Кузнецов" қандай хизмат қилаётгани намойиш этилди
"Севмаш"да Борей-А лойиҳасининг тўртта стратегик сувости кемалари аллақачон турли босқичда тайёр ҳолатда туришибди; "Ясень-М" лойиҳасининг кўпнишонли атом сувости кемалари - "Воронеж" ва "Владивосток" қурилиши давом этмоқда (ушбу лойиҳанинг саккизта гипертовушли ракета ташувчилари қурилади)лойиҳа), Хабаровск сувости кемасида ишлар олиб борилмоқда, "Белгород" атом сувости крейсерининг синовлари ўтказилмоқда.
Репетиция Парада Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Россия шимолий ҳудудларини ғайриоддий қурол билан ҳимоя қилади
Эслатиб ўтаман, Россия ҲДФ 2020 йилда қарийб қирқта жанговар кемалар ва таъминот кемалари билан тўлдирилган эди. Жанговар сафга 955А "Борей" лойиҳасининг энг янги "Князь Владимир" стратегик сувости ракета ташувчиси; 636.3 (Тинч океани флоти учун) "Петропавловск-Камчатский" субмаринаси, 22350 лойиҳасининг биринчи сериали фрегати "Адмирал флота Касатонов" ва (иккаласи ҳам Шимолий флот учун) 11711 лойиҳасининг йирик "Петр Моргунов" десант кемаси, 12700 лойиҳасининг миналарга қарши мудофаа учун энг янги кема "Яков Баляев" (серияда бешинчи ва Тинч океани флоти учун биринчи), 20385 лойиҳасининг бош корвети - "Гремящий", корвет "Алдар Цыденжапов" (серияда еттинчи ва ТОФ учун учинчи), 22800 лойиҳаси учун кичик "Одинцово" (Балтфлот учун учинчи) ракета кемаси. 2020 йилнинг хотимасида эса Тинч океани флоти учун 636.3 лойиҳасининг учинчи ва тўртинчи "Варшавянкалар"и қурилишига старт берилди.
"Борейлар"нинг мақсадлари
Стратегик аҳамиятга эга бўлган ракета сувости крейсерлари (РПКСН) "Дмитрий Донской" ва "Князь Потёмкин" Россия ядровий триадасининг денгиздаги мавқеини кучайтиради.
Корабли Каспийской флотилии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Россия турли флотлар кемаларини Қора денгизда жамламоқда – нега?
Бу кемалар флотга 2026 ва 2027 йилларда топширилади. "Борей"лар ўз бортида узоқлиги 8 минг километргача бўлган "Булава" минтақалараро баллистик ракеталарини ташишади (ҳар бир МБР 150 килотонн қувватга эга бўлган ўнтагача блокларга эга). РФ стратегик сув ости кучларининг қайта янгиланиши – бу ядровий жиловлаш ва миллий хавфсизликни таъминлаш асосидир.
Россия ҲДФ таркибида учта стратегик "Борей"лар бор – булар "Юрий Долгорукий", "Александр Невский" ва "Владимир Мономах", уларнинг ҳар бири 16тадан минтақалараро баллистик ракеталарга эга. Сериянинг кейинги кемалари янада кўпроқ МБРларга эга бўлишлари мумкин (фарқли характеристикалари айтилмаяпти). РФ Мудофаа вазирлиги ҲДФга жами ўнта "Борей"ларни етказиб беришни режалаштирган.
"Варшавянка"нинг ўзгача почерки
"Варшавянка" оиласининг дизель-электрик сувости кемалари фавқулодда яширинлилиги учун НАТОда "Тинч океанидаги қора туйнук" номини олган. Ушбу субмариналар - энг янги инерциал навигация мажмуаси ва автоматлаштирилган ахборот-бошқарув тизимига, қудратли торпеда-ракета қуроли, хусусан, юқори аниқлиликка эга ракеталар билан қуролланган. 636.3 лойиҳасининг сувости кемалари серияли қурилиши жуда яхши йўлга қўйилган.
Ныряющий патрульный корабль Страж - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Шўнғувчи BOSS: Россия янги сувости кемасини экспорт қилади
Замонавий "Варшавянка" сув ости ва сув устидаги нишонларни йўқ қилиш мақсадида ўз бортида 18 торпеда ва 24 миналарни ва, энг муҳими, "Калибр" қанотли ракеталарини ташийди. Military Watch нашрининг ёзишича, "Варшавянка"лар салоҳияти Россия ҳудудий сувлари ва мамлакат қирғоқларини ишончли ҳимоялаш имконини беради. Ҳатто ноядровий қурол билан битта субмарина АҚШ ҲДКнинг иккита авиаташувчи зарба гуруҳларини ҳеч қандай жазо олмасдан йўқ қила олади.
Сабаби, унинг акустик мажмуаси самарадорлиги (аниқланиш масофаси) "шерикларнинг" худди шундай имкониятларини уч карра ортиқдир.
Россиянинг олтита "Варшавянкаси" Қора денгизда эҳтимолий душманнинг ҳаракатлари ёки маневрларини тўлиқ блокировка қилишга қодир.
Музни ёриб, сув юзига кўтарилган Россия атом сувости кемалари АҚШни ташвишга солди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Музни ёриб, сув юзига кўтарилган Россия атом сувости кемалари АҚШни чўчитиб юборди
636.3 лойиҳасидаги субмаринанинг сув ости ҳолатидаги тезлиги – 20 узелгача. Ҳаракатланиш радиуси (навбатчилиги) – 2000 миль. Автономлиги – 45 сутка. Сув ости кемасининг габаритлари (узунлиги 73 м, кенглиги 10 м, сувга ботиши 6,2 м) бу унинг саёзликларда яширинишига имкон ярата олади.
Сувга ботиш максимал чуқурлиги – 300 метр. Электр станцияси ва экипаж (52 киши) учун ҳаво таъминоти жиҳатидан Варшавянка сув остида 260 соатгача юзага чиқмай қола олиши мумкин. Самарали ва ишончли ҳарбий техника. Россияда ишлаб чиқарилган 636 ва 636М лойиҳалари субмариналарини чет эл ҳарбий-денгиз кучлари (Хитой - 10 дона, Вьетнам - 6 дона, Жазоир - 4 дона) фаол равишда харид қилишаётгани бежиздан эмас.
Зарба етмайдиган корветлар
Россияда яқин денгиз зонасининг 20380, 20385 ва 20386 3-ранг кемалари лойиҳалари фаол тараққий этмоқда. Бу корветлар (илгарироқ улар қоровул кемалари деб номланган) бўлиб, уларнинг сув сиғими 2000 – 3000 тоннагача. Жумладан, 20385 ва 20386 – 20380 версиясининг ўта илгарилаб кетган ва мураккаб версияларидир. Хусусан, 20385 лойиҳасида "Редут" зенит ракета мажмуаси жанговар комплекти 12дан 16 ячейкагача кўпайтирилган, кемаларга қарши Х-35 "Уран" ракеталари 8та "Калибр-НК" мажмуаси ракеталари билан алмаштирилган ва истиқболда кема "Циркон" гипертовушли ракеталари билан жиҳозланиши мумкин.
Ядровий куч: Россия сувости кема ва авиация иштирокида стратегик машқ ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2020
Ядровий учлик: Россия сувости кема ва авиация иштирокида машқ ўтказди
Кемаларга қарши ракета мажмуасини иккита 30 ммли (дақиқасига 21 километр масофага 80 та ўқ узадиган) АК-630М артиллерия ускуналари, "Кортик-М" зенит ракета-артиллерия мажмуаси ва мобил "Игла" ЗРКлари жуда уйғун тарзда тўлдириб туради.
Торпедаларга қарши ҳимоя тизими "Пакет-НК" мажмуасида ифода топган (330-ммли торпеда аппаратларини рақибнинг сув усти кемалари ва сув ости кемаларига қарши қўллаш мумкин). Сув ости кемаларини аниқлаб, йўқ қилиш учун корветда Ка-27ПЛ палуба вертолети назарда тутилган. Корвет бортида шунингдек турли радиотехник қурол-аслаҳалар мавжуд. 20380 лойиҳаси кемаларининг энг муҳим жиҳатларидан бири бу кўпқаватли композиция материалларидан "стелс" технологияси бўйича бажарилган устқурмадир.
Тезлиги - 27 узелгача. Масофа – 3500 миль. Автономлиги 15 сутка. Экипаж 99 киши.
Ракетный эсминец  США Дональд Кук - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2021
Американинг “Дональд Кук” кемаси Қора денгизда “йўқ қилинди”
Корветларнинг мақсади - давлатнинг яқин денгиз зонасида патрулни амалга ошириш, душман кемалари ва сувости кемаларига қарши кураш, қирғоқ нишонларига қарши ракета ва артиллерия зарбаларини бериш ва десант операцияларини қўллаб-қувватлаш. Бундай кемалар Болтиқбўйи, Қора ва бошқа денгизларда доим талабгир бўлади.

Бугунги кунда армияда ва денгиз флотида замонавий қуролларнинг улуши 70 фоиздан ошади. Албатта, бу чегара эмас. Россия мудофаа-саноат комплекси дунёда ўхшаши бўлмаган, Ғарб ишланмаларидан ўнлаб йилларга илгарилаб кетган қуролларни яратишга имкон берган илмий-техникавий инқилобни амалга оширди.

Замонавий кўпқутбли дунёда юқори технологик қуроллар тизими Россияни ҳақиқатан суверен ва енгилмас кучга айлантирмоқда. Россия ҲДФ тезкор-стратегик бирлашмалари: Шимолий, Тинч океани, Болтиқ ва Қора денгиз флотлари, шунингдек, Каспий флотилияси – тегишли регионал йўналишларда миллий денгиз сиёсати масалаларини ҳал этишмоқда. Флотларнинг миқдорий ва сифат таркиби Россия Федерациясининг минтақавий йўналишдаги таҳдидларига мос келадиган даражада сақланиб туради.
Янгиликлар лентаси
0