Жамият

Сардоба сув омбори нега ўпирилгани ҳақида расмий хулоса эълон қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСитуация в Сырдарьинской области, где произошел прорыв дамбы на Сардобском водохранилище
Ситуация в Сырдарьинской области, где произошел прорыв дамбы на Сардобском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Олиб борилган тадқиқот ва таҳлиллар натижасига кўра, тўғон ўпирилишига бир қатор омиллар сабаб бўлганлиги аниқланди
ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Абдулла Қўлдошевнинг маълум қилишича, олиб борилган тадқиқот ва таҳлиллар натижасига кўра, тўғон ўпирилишига бир қатор омиллар сабаб бўлганлиги аниқланган.
Биринчидан, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан буюртмачи хизматини ташкил этиш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларини олиб боришда масъулиятсизликка йўл қўйилган; иншоотни тўлақонли эксплуатация қилишда мазкур сув омборидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланмаган, бу жараёнда белгиланган техник ва меъёрий талаблар қўпол равишда бузилган.
Жители махалли Бирлик Сардобинского района, Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2020
Жамият
Сардоба сув омборидан жабр кўрган ҳудудларда касбга ўқитиш масканлари ташкил этилди
Иккинчидан, “UzGip” МЧЖ лойиҳа ташкилоти томонидан сув омборининг ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш жараёнида тасдиқланган Техник-иқтисодий асосларда белгиланган ечимларга риоя қилинмасдан, унга ўзбошимчалик билан ўзгартиришлар киритилган. Ишчи лойиҳа ҳужжатларида тўғоннинг конструктив ва сейсмик мустаҳкамлиги инобатга олинмаган.
Учинчидан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг пудрат ташкилоти ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари томонидан тўғон танаси тупроғининг зичлиги, фильтр ва ҳимоя тош қатлами қалинлиги лойиҳавий кўрсаткичдан паст бўлишига йўл қўйилган.
Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2020
Иқтисод
Сардобада тошқини оқибатларини бартараф этишга қанча маблағ ажратилгани маълум бўлди
Сардоба сув омборининг лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғоннинг эксплуатацияси жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳолати бўйича буюртмачи, лойиҳачи, қурилиш ташкилотлари ҳамда эксплуатация хизматининг 17 нафар мансабдор ва мутасадди шахслари жиноий жавобгарликка тортилган.
Айни пайтда уларга нисбатан айблов хулосаси Олий суд муҳокамасига ўтказилган.
Ҳозирги вақтда эса сув омборини қуриш учун ажратилган бюджет маблағларининг қонуний сарфланганлиги юзасидан жиноят иши доирасида тафтиш ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Въезд в поселок Сардоба, пострадавший от наводнения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2020
Сардобада сув остида қолган қабристонларнинг манзилли харитаси тузилди
Мазкур воқеага дахлдор барча мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига яқин кунларда суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилади ва бу ҳақда жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омборининг емирилиши натижасида ўтган йилнинг 1 май куни сув тошқини юз берган ва бир неча аҳоли пунктлари, бино-иншоотлар талафот кўрган ҳамда олти киши ушбу ҳодиса қурбонига айланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала