Дунёда

Тожикистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар Россияда можародан огоҳлантирилди

© Корбарони ФейсбукВ Исфаре вспыхнул очередной конфликт между жителями Кыргызстана и Таджикистана
В Исфаре вспыхнул очередной конфликт между жителями Кыргызстана и Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Меҳнаткаш мигрантлар касаба уюшмаси раиси Ренат Каримов тожик-қирғиз чегарасида юз берган можарони англашилмовчилик, дея атади
ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Россия ҳудудида бўлиб турган тожикистонлик ва қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари ўртасида можаро юз бермаслиги лозим. Бу ҳақда "Общественная служба новостей"га берган интервьюсида Меҳнаткаш мигрантлар касаба уюшмаси раиси Ренат Каримов айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, тожик-қирғиз чегарасида авж олган можаро "қайғули англашилмовчиликдир". Каримов иккала давлат фуқаролари ҳам тинч-тотув яшашлари керак, дея таъкидлаб ўтди.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Сиёсат
Мирзиёев ва Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни ҳал қилишни муҳокама қилди
"Қирғизлар ва тожиклар ўртасида Россияда ҳеч қандай тўқнашувлар бўлмаган, бўлмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Иккаласи ҳам тинч халқ ва аллақандай "разборка"ларни ҳеч ким уюштирмайди", - деди Каримов.
Сал аввал Тожикистон ва Қирғизистон куни кеча навбатдаги можаро авж олган чегара ҳудудидан ўз қўшинларини олиб кетишни бошлаганлари маълум бўлди.
Можарони тинчлик йўли билан бартараф этиш масаласини нафақат икки давлат миллий хавфсизлик давлат қўмиталари раҳбарлари ва ТИВ вакиллари, балки президентлар Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаровлар ҳам муҳокама қилишган эди. Улар дипломатик ва тинч ечим топиш зарурати ҳақида гапиришди.Бундан ташқари, давлат раҳбарлари Душанбеда учрашишга келишиб олдилар, бу учрашув тахминан май ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтиши белгиланган.
Пограничник на участке границы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Ҳодисалар
Тожик-қирғиз чегарасида отишмани тўхтатишга келишиб олинди
Май ойининг бошида Қирғизистоннинг Баткен вилоятида тожик-қирғиз давлат чегараси делимитацияси ва демаркацияси бўйича ҳукуматлараро комиссия саммити бўлиб ўтади.
Тожик ва қирғиз аҳоли орасида можаро 28 апрел куни бошланган эди. Тез орада оддий жанжал спецназ ва ҳарбийлар аралашган ҳақиқий жанговар ҳаракатларга айланиб кетди.
Ўтган тунда тожик-қирғиз чегарасида тинчлик ҳақидаги келишувга қарамасдан отишма тўхтамади, иккала томондан ҳам қурбонлар сони ошди, аҳоли уйлари ва инфратузилма объектлари ёниб кетган.Қирғизистон Чегара қўшинлари маълумотига кўра, Қирғизистон томонидан 13 фуқаро қурбон бўлган ва 134 нафари жароҳатланган. Ундан ташқари Қирғизистон ҳудудида ўнлаб аҳоли уйлари, чегара заставаси ва АЁҚШ ёниб кетган.
Тожикистон томони маълумотига кўра, бўлиб ўтган воқеаларда 8 киши қурбон бўлган 110дан ортиқ одам яраланган.
Маълумот учун, Тожикистон ва Қирғизистон орасидаги чегара чизиғининг узунлиги 970 км ни ташкил қилади, ундан 504 км демаркация қилинмаган. Жумладан, "Головной" номли сув тарқатиш узели жойлашган ҳудуд ҳам.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала