Транспортда тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишЗнак "Остановка запрещена"
Знак Остановка запрещена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Oбуна бўлиш
Транспортда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 2 баравари (илгари 3 баравари) этиб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун президент томонидан имзоланди.
Ҳаво кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози ердаги одамларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига ва (ёки) уларнинг мол-мулкига хавф солмаган ҳолда белгиланган йўналишлар ва учиш баландликларида амалга оширилади.
Сборка новых автомобилей на заводе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Россия компаниялари Ўзбекистонда автомобил йиғишни йўлга қўйиши мумкин
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга мувофиқ, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузганлик учун жарима миқдори қатъий белгиланди.
Бунда фуқаролар учун БҲМнинг 20 баравари (илгари 20 бараваридан 30 бараваригача), мансабдор шахсларга эса – 30 баравари (илгари 30 бараваридан 50 бараваригача) миқдорида жарима назарда тутилган.
Шунингдек, транспортда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 2 баравари (илгари 3 баравари) этиб белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0