Жамият

AstraZeneca вакцинасининг янги партиясини олиб келиш кечикмоқда

© AFP / JOEL SAGETБутылочка с вакциной "AstraZeneca"
Бутылочка с вакциной AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2021
Вакцина кечикиши - Ҳиндистондаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ, агар у ерда вазият яхшиланмаса AstraZeneca бошқа давлатдан олиб келинади.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. AstraZeneca вакцинасининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга, олдин ваъда берилганидек, май ойида эмас июнда олиб келинади.
Бу ҳақида журналистларга ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде хабар қилди.
“Бошида биз қолган вакциналарни май ойида олиб келишни режалаштирган эдик. Лекин ҳозир уларни июнда олиб келишни режалаштирмоқдамиз. Умид қиламизки вакцина дозалари орасида танаффус узоқ бўлмайди”, - деди Мамедзаде.
ЮНИСЕФ вакили айтишига қараганда, вакциналар кечикичи - бу вакцина ишлаб чиқарилаётган Ҳиндистондаги эпидемиологик вазият билан боғлиқ. Агар у ерда вазият янада ёмонлашса, вакцина, COVAX дастури асосида бошқа давлатдан олиб келинади.
“Бу вакцина Корея Республикасида ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Препарат тайёр бўлиши биланоқ, биз уни дарҳол олиб келмаиз”, - деди вакил.
Вакцина ZF-UZ-VAC2001 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Жамият
Хитойдан яна миллион доза вакцина олиб келинди
Айни дамда Ўзбекистонга 2 млн доза Хитой-Ўзбекистон вакцинаси ZF-UZ-VAC 2001, 660 минг дона AstraZeneca ҳамда 100 мингга яқин Sputnik вакцинаси олиб келинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда оммавий эмлаш жараёни 1 апрелдан бошланган эди. Ўтган вақт давомида респбуликада 770 мингдан ортиқ киши эмланган. Йил охирига қадар Ўзбекистонда 7 млн киши эмланиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала