Жамият

"Ниҳоятда оғир жойлардан келдик" - Меҳр-5 операцияси

Яқин Шарқ ва Афғонистондан олиб келинган аёллар ва болалар санаторияга жойлаштирилиб, у ерда уларга тиббий ёрдам кўрсатилади.
ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. Кеча, 30 апрел куни Тошкент шаҳрига Яқин Шарқ ва Афғонистоннинг нотинч ҳудудлардан 93 нафар аёллар ва болалар олиб келинди.
Узоқ вақт давомида оғир шароитларда, қочоқлар лагерларида яшаган аёллар ва болалар Тошкент вилоятидаги “Бўстон” санаториясига жойлаштирилади. У ерда уларга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек,уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилади.
Мухбирлар саволига жавоб бераркан, хориждан қайтган фуқаролар қуйидаги агпаларни айтишди:
“Динни қидириб кетувдим. Тополмай, мана алҳамду-лиллаҳ президентимиз қайтариб олиб келди бизларни”
“2014 йилда кетган эдим. Менга холис ёрдам берган ҳамма инсонлардан хурсандман. Ўтган кунлар менга синов бўлди. Иншооллоҳ янги ҳаёт бошлайман, болаларимни яхши тарбиялайман деган ниятдаман”
“Ниҳоятда оғир жойлардан келдик. У ерга киргандан кейин чиқиб кетишнинг ҳеч иложи бўлмади. Президентимизга шукур уйга қайтиб келдик”
Ватандошлар оиб келишини изоҳлар экакн, Тошкент шаҳар бош имом хатиби Холиқназаров Нуриддин ушбу “Меҳр” операцияси бир вақтлар хато қилган ватандошларни кечириш учун амалга оширилаётган улкан ишларнинг бири эканини қайд этди. Меҳр операциясининг Рамазон ойида ўтказилишида ҳам катта мазий маъно бор. Рамазон ойида барча инсонлар бир-бирини кечириши, ёрдам кўрсатиши керак. Ҳозирги кунда бутун дунё Ўзбекистон раҳбариятининг кечиримлилик, ватанпарварлик сиёсатига тасанно айтаяпти, десак муболаға бўлмайди, деди имом хатиб.
1/8
2/8
3/8
4/8
5/8
6/8
7/8
8/8
Маълумот учун, шу кунга қадар амалга оширилган “Меҳр” операциялари доирасида, Сурия, Ироқ ва Афғонистонда ночор аҳволда яшаган 438 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала