Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш керак - президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 24та туманда қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ташаббусини қўллаб қувватлади.
ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари муҳокама м қилинди.
Мажлисда қайд этилишига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 баравар ошган бўлсада, лекин уларнинг миқодри ҳали этиёжни тўлиқ қоплаётгани йўқ. Хусусан, цементга бўлган эҳтиёж — 86 %, қурилиш ойнаси — 69 %, керамик буюмлар — 40 %, гулқоғоз — 30 %, лак-бўёқ — 65 % таъминланмоқда.
Ушбу соҳани ривожлантириш мақсадида, президент Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 24 та туманни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш таклифини қўллаб-қувватлади.
Ушбу ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан қўшимча 400 миллиард сўм, геология ишларини амалга оширишга 100 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди.
Батафсил қуйида танишинг.
Янгиликлар лентаси
0