Бутун "Халқлар дўстлиги" жўр бўлди - "Хор Турецкого" Тошкентда концерт берди

Oбуна бўлиш
Тошкент аҳли "Хор Турецкого" гурҳининг деярли барча қўшиқларига жўр бўлди, Истиқлол саройи атрофи улкан рақс майдонига айланди.
Россиянинг "Хор Турецкого" ва SOPRANO гуруҳлари собиқ "Халқлар дўстлиги" ҳозирги "Истиқлол" саройи олдидаги очиқ саҳнада уюштирилган концерт дастурида уруш йиллари қўшиқлари ҳамда совет даврида машҳур бўлган қўшиларни куйлашди.
Концертга ташриф буюрган Тошкент аҳолиси барча қўшиқларга жўр бўлишди ва рақсга тушишди. Истиқлол саройи атрофи улкан рақс майдонига айланди.
"Ўзбекистонда биз тез-тез бўлиб турамиз. Бу ажойиб давлат ва Тошкент ажойиб шаҳар. Бу ерда тил муаммоси йўқ, рус тилини ҳамма тушунади. Шунинг учун ҳам қўшиқлар ҳаммага таниш ва яхши кўрган. Ушбу тадбир халқлар дўстлигига бағишланган", - деди Михаил Турецкий журналистларга. батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
"Ғалаба қўшиқлари" деб номланган ушбу тадбир Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Москва шаҳар мэрияси томонидан ташкил қилинган бўлиб у бир неча йилдан бериш амалга ошириб келинмоқда. Бугунги кунда қадар "Ғалаба қўшиқлари" 20дан ортиқ мамлакатда ижро этилди. Жумладан АҚШ ва Германияда ҳам.
Янгиликлар лентаси
0