Жамият

Президент Қибрайда ташкил этилаётган "Янги Ўзбекистон" боғига кўчат экди

Янги боғда - одамлар табиат қўйнида осуда дам оладиган сўлим ҳудудлар яратилади, Сунъий кўл, спорт майдонлари, болалар ўйингоҳлари, фавворалар қурилади.
1/7
2/7
3/7
4/7
5/7
6/7
7/7
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон" боғи ҳудудига ташриф буюрди.
Янги боғ ҳудуди 104 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, у улкан дарахтнинг бешта шохи шаклида бўлади. Бу Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишини ифодалайди. Бу ерда одамлар табиат қўйнида осуда дам оладиган сўлим ҳудудлар яратилади ва каштан, эман, чинор, лола, липа боғлари барпо этилиб, ноёб манзарали дарахтлар, буталар ва гуллар экилади.
Ундан ташқари "Сунъий кўл, спорт майдонлари, болалар ўйингоҳлари, фавворалар қурилади. Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади. Келажакда эса, ушбу боғ ёнида Олимпия шаҳарчаси ҳам бунёд этилади.
- Бу йил мустақиллигимизнинг 30 йиллигини нишонлаймиз. Лекин давлатчилигимиз 3 минг йиллик. Бу ана шу буюк тарихни кўрсатадиган мажмуа бўлади. Бу ерга келган ёшларимиз, чет эллик меҳмонлар ҳам шуни англайдиган далиллар акс эттирилади, - деди президент.
Мирзиёев бу боғ Ўзбекистоннинг янги қиёфасини, улкан салоҳиятини, кўпмиллатли халқимизнинг жипслиги ва аҳиллигини намоён этадиган мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлаб унга “Янги Ўзбекистон” деб ном беришни таклиф этди. Йиғилганлар бу таклифни қўллаб-қувватлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала