Жамият

Сардоба аввалгидан кўркам: фожиадан бир йил ўтиб

Бутун Республика куч-қуввати билан табиий офатдан зара кўрган Сардобаликларнинг барчаси бугун янги уйларга кўчиб ўтган.
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Сардоба фожеасидан бир йил ўтиб Сирдарё вилоятининг ушбу ҳудуди бугунги кунда янада кўркам ва шинам жойга айланди. Бу ҳақида махсус тайёрланган видеолавҳада айтиб ўтилган.
Унда айтилишига кўра, ўтган йил давомида бутун Республика куч-қуввати билан бу ерда кўплаб уйлар, йўл ва инфратузилма объектлари, мактаб ва боғчалар қурилган.

Кўп қаватли уйлар

Сардоба туманининг "Дўстлик" маҳалласида 1480 хонадонли37та кўп қаватли уй қуриб битказилган;
Мирзобод туманидаги "Янги Ўзбекистон" маҳалласида 800 хонадонли 40та кўп қаватли уйлар;
"Навбаҳор" маҳалласида эса 360та хонадонли 9та уй қурилган.
Бугунги кунда ушбу ҳудудлардаги қурилиш-монтаж ишлари 100%га якунланган.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Сардоба - спустя год после бедствия - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
Сардоба - спустя год после бедствия - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
Сардоба - спустя год после бедствия - Sputnik Ўзбекистон
3/3

Инфратузилма объектлари

Сув тошқиинидан зарар кўрган ҳудудларда
205 км умумий ва ички хўжалик йўллари;
14та кўприкларда таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилган;
121 км ичимлик суви ва оқава тизимлари;
8 км канализация тизими;
345 км электр тармоқлари;
94 км табиий газ тармоқлари қуриб битказилган.

Ижтимоий иқтисодий тикланиш

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 189км ррригация иншоотлари, 68 та балиқчилик ва чорвачилик хўжаликлари қайта тикланган.
8379 та янги иш ўринлар яратилган ва йил охирига қадар яна 1398 та иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
10 та болалар боғчалари;
16та умумтаълим мактаблари;
8та тиббиёт объектлари;
1та коллеж қуриб битказилган.
Ундан ташқари тошқиндан зарар кўрган оилаларга 40 млн сўмдан пул, маиший техника ва чорва моллари берилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала