Жамият

Дмитрий Киселёв: сўз эркинлиги Ўзбекистон учун сўнгги беш йилнинг кашфиёти

© Рамиз БахтияровГенеральный директор МИА "Россия сегодня" Дмитрий Киселев выступил на Международном медиафоруме в Ташкенте
Генеральный директор МИА Россия сегодня Дмитрий Киселев выступил на Международном медиафоруме в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Тошкентда етакчи Ўзбекистон журналистлари ҳамда Россиядан келган меҳмонлар иштирокида Халқаро медиаҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Тадбир давомида “Россия сегодня” ХАА бош директори Дмитрий Киселёв ҳам нутқ сўзлади.
Конферациянинг асосий мавзуси сўз эркинлиги ва медиа соҳасидаги янги технологиялар бўлди. Дмитрий Киселёвнинг сўзларига кўра, сўз эркинлиги Ўзбекистон учун сўнгги беш йилнинг кашфиёти бўлган. Бунда аввало бу йўлни танлаган республика президенти Шавкат Мирзиёевнинг хизмати беқиёс.
“Бу ерда кўпчилик сўз эркинлиги яратувчилик хусусиятига эга бўлиши кераклиги ҳақида гапирди, мен тўлиқ бу позицияни қўллаб-қувватлайман”, - дея таъкидлади Киселёв.
Россия сегодня” ХАА бош директори Медиаҳафталик очилиш маросимида нутқ сўзлаётиб, бирликдаги иш ва ҳамкорлик, жумладан, ахборот соҳасида муҳимлигини қайд этди.
“Биз Ўзбекистонда бутун хайрихоҳлик билан ишлаймиз. Мақсадимиз умумий – умумий цивилизациямизни вайрон бўлишдан сақлаб қолиш. Афсуски, бугунги кунда масала айнан шундай турибди. Буни Ироқ ва Ливия мисолида яхши кўриб турибмиз, Сурияда ҳозир вазият оддий эмас. Цивилизациямиз тинч ривожланишига имкон бериш учун бирлашмоғимиз даркор”, - деди у.
Бундан ташқари, форумда сўз янги медиа, хусусан, ижтимоий тармоқлар ҳақида борди.
“Бу бир томондан жуда яхши, ахир деярли ҳар бир киши ўзини журналист сифатида ҳис қилиши мумкин. Бошқа томондан, профессионал ОАВ ҳар ҳолда катта техник ресурсларга, ахборотнинг энг яхши текширилган манбалари ҳамда сифатли тайёргарлик кўришга эга эканлигини англаш зарур”, - деди Россия сегодня” ХАА бош директори.
Киселёв Ўзбекистондаги журналистика билан боғлиқ вазиятга баҳо бераётиб, республика изчил, у билан эса ОАВ ривожланиб бораётганини таъкидлади. У бу тенденция шу суръатларда давом этишига ишонч билдирди.
Шунингдек, журналист Тошкентга биринчи марта келиши эканини тан олиб, бу ерда келажакда яна бўлишига умид билдирди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала