Facebook, Google, Apple Ўзбекистонда қанча солиқ тўлайди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишFacebook фэйсбук лого
Facebook фэйсбук лого - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Oбуна бўлиш
Ўтган йил, хусусан, Facebook қарийб 6 миллиард, Google 3,4 миллиард, Apple 1,9 миллиард сўм солиқ тўлаган.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Электрон хизмат кўрсатувчи хориж компаниялари Ўзбекистон давлат бюджетига солиқ тўлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
2020 йилда Facebook 5,9 миллиард, Google 3,4 миллиард, Apple 1,9 миллиард, Netflix 190 миллион, Booking.com 181 миллион, Yandex 136 миллион сўм миқдорида солиқ тўлаган.
2021 йил 1 чоракда мазкур компаниялар давлат бюждетига 4,3 миллиард сўм солиқ тўлаган.
1 апрель ҳолатига жами 26 та солиқ тўловчи хорижий компания рўйхатга олинган.
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хориж компаниялари учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлаш тартиби жорий этилган.
Янгиликлар лентаси
0