Иқтисод

Наманганда 4 та кўп қаватли уй қуёш электр панеллари билан жиҳозланди

© Минэнерго УзбекистанаВ Намангане на крышах 4-х домов, где расположены 96 квартир, установлены солнечные панели
В Намангане на крышах 4-х домов, где расположены 96 квартир, установлены солнечные панели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Уйчи туманидаги тўрт қаватли янги уйларга жами 192 та қуёш панеллари ўрнатилган.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Наманганда тўртта кўп қаватли уйда жойлашган 96 та хонадонга умумий қуввати 58 киловатт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу лойиҳа “Sun-Hightech” компанияси томонидан БМТнинг ПРООН/ГЭФ лойиҳаси ёрдамида Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги билан биргаликда “Қишлоқ жойларда энергия тежамкор уй-жой қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” дастури доирасида амалга оширилган.
Уйчи туманидаги тўрт қаватли янги уйларга жами 192 та қуёш панеллари ўрнатилган. Мазкур қуёш электр станциялари хонадонлардаги маиший техникалар, жумладан ёритиш чироқлари, телевизор, музлатгич, компьютер каби электр жиҳозларини марказий электр таъминотидан алоҳида, мустақил (автоном) равишда таъминлаш имконини беради.
© Минэнерго УзбекистанаВ Намангане на крышах 4-х домов, где расположены 96 квартир, установлены солнечные панели
В Намангане на крышах 4-х домов, где расположены 96 квартир, установлены солнечные панели - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
В Намангане на крышах 4-х домов, где расположены 96 квартир, установлены солнечные панели
Ушбу қуёш электр станцияларига узлуксиз равишда техник хизмат кўрсатиш мақсадида мазкур кўп қаватли уйларда яшовчи ёш мутахассис доимий равишда ишга қабул қилинди.
БМТ томонидан амалга оширилаётган мазкур грант лойиҳанинг умумий қиймати 1,32 млрд сўмни ташкил этиб, лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг 5 та ҳудуди қамраб олинади. Наманган вилоятидан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ҳам қуёш панеллари ўрнатилади.
Солнце деньги бережет Заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Инфографика
Қуёш пул тежашда ёрдам беради
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала