Жамият

Ўзбекистон Туркияга ҳам инсонпарварлик ёрдами жўнатди

© УзАУзбекистан направил в Турцию гуманитарную помощь для борьбы с COVID-19
Узбекистан направил в Турцию гуманитарную помощь для борьбы с COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Истанбул шаҳрига мамлакатда ишлаб чиқарилган бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқобидан бир миллион дона етказиб берилган.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, жорий йил 2 май куни Туркияга коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик ёрдами юборилди.
ЎзА хабарига кўра, “Uzbekistan Airways” томонидан ажратилган юк самолётида Истанбул шаҳрига мамлакатда ишлаб чиқарилган бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқобидан бир миллион дона етказиб берилган.
“Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойида Туркияга шундай оғир кунларда кўрсатилган ёрдам Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги қардошлик муносабатлари юқори даражада эканидан далолатдир”, - дейилган хабарда.
Узбекистан направил гуманитарную помощь в Индию для борьбы с COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2021
Жамият
Ўзбекистон Ҳиндистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди
Аввалроқ Ўзбекистон Ҳиндистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала