Жамият

Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўлаш бошланади

© СС0 / Unsplash / Fitsum AdmasuБег, иллюстративное фото
Бег, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларнинг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.
Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:
туман (шаҳар)да – 300 минг сўм;
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 500 минг сўм;
Республика бўйича – 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.
Платформада фуқароларнинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади. Мазкур платформа 10 майдан тест режимида, 1 июндан бошлаб тўлиқ ишга туширилади.
Мобил иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки AppStore интернет дўконларидан мобил иловани юклаб олиши ҳамда Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобил қурилмаларига ўрнатиши лозим.
Бунинг учун фуқаролар id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб аутентификация ва идентификациясини амалга оширишлари лозим.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала