Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 92 минг нафардан ошди

© СС0 / Unsplash / Prasesh Shiwakoti (Lomash)ПЦР-тест на COVID-19, иллюстративное фото
ПЦР-тест на COVID-19, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Oбуна бўлиш
Касалланганлар сони 92 мингдан ошди, касалхоналарда 3388 бемор даволанмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда яна 363 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 92 006 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланган янги касалланганларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (188), Тошкент вилояти (74) ва Самарқанд вилоятига (46) тўғри келмоқда. Қолган ҳудудларда 3 нафардан 10 нафаргача кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан.
Дониёр Миразимов, директор 2-ой инфекционной больницы в Зангиоте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2021
Ёшлар орасида коронавирусга чалиниш икки баравар кўпайди - шифокор
Касалликдан жами 87 965 (+337) бемор шифо топган ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, яна 1 бемор вафот этиб, пандемия қурбонлари сони 653 нафарга етган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3388 нафар бемор даволанмоқда.
Янгиликлар лентаси
0