Сакен Полатов Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти этиб сайланди

© НОК УзбекистанаСакен Полатов
Сакен Полатов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Oбуна бўлиш
Полатов 2019 йилнинг апрель ойида Бангкокда ўтказилган ASBC Бош ассамблеяси давомида Ижроия қўмита аъзолигига сайланганди.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё бокс конфедерацияси Ижроия Қўмитаси аъзоси, Осиёда боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш фонди раҳбари Сакен Полатов Осиё бокс конфедерациясининг вице-президенти лавозимига сайланди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Полатов Ижроия қўмитаси аъзолари йиғилишида катта фарқдаги овоз билан ушбу лавозимига сайланган.
Сакен Полатов 2019 йилнинг апрель ойида Бангкокда ўтказилган ASBC Бош ассамблеяси давомида Ижроия қўмита аъзолигига сайланганди.
Боксер Баходир Жалолов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
Ўзбекистонлик боксчилар “Губернатор кубоги”да 4 та олтин медаль соҳиби бўлди
2020 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Осиёда боксни ривожлантириш жамғармаси раҳбари этиб тайинланган. Ушбу фонд Осиёда боксни ривожлантириш, келажакда узоқ муддатли муваффақиятларга эришиш мақсадида ASBC президенти Анас Алотаиба томонидан таъсис этилган.
Янгиликлар лентаси
0