Спорт

Шомуродовнинг голи “Женоа”ни мағлубиятдан қутқариб қололмади

© Официальная страница ФК "Дженоа" в FacebookЭлдор Шомуродов забил в матче против "Лацио"
Элдор Шомуродов забил в матче против Лацио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
81-дақиқада ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ўзининг кучли зарбаси билан “Лацио” дарвозабонини доғда қолдирди
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Футбол бўйича Италия А Сериянинг 34-турида "Женоа" "Лацио" қарши баҳс олиб борди.
Римда кечган баҳснинг биринчи бўлимида “Лацио” ўйинчилари икки марта "Женоа" дарвозасини ишғол қилди.
Иккинчи бўлим аввалида "Женоа” автогол эвазига ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлган. Аммо кейинги 10 дақиқа ичида "Лацио" яна 2 та гол урди.
Ўйин тугаши арафасида "Женоа" қатор ҳужумлар уюштирди, шулардан биридагол урди. 81-дақиқада эса ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ўзининг кучли зарбаси билан “Лацио” дарвозабонини доғда қолдирди. Ҳисоб 4:3 кўринишига келди.
Шу тариқа умумий ҳисобда 7 та гол урилган беллашувда “Лацио” ғалабани илиб кетди.
Шомуродов кетма-кет икки ўйинда “Женоа” таркибида гол уришга муваффақ бўлди, бироқ уни голи ғалаба учун камлик қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала