Уч ой ичида 211,2 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Oбуна бўлиш
Жорий йил I чорагида 211,2 млрд сўм миқдорида бюджет камомади ва асоссиз харажатларни аниқланган. Қонун бузилиш ҳолатлари ХТВда 4,6 баробарга, ССВда 2,9 баробарга, МТВда 7,6 баробарга ошган.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йил 1-чоракда бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан 1 905 та (2020 йил 1-чоракда 1 349 та) назорат тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Текширувларда 211,2 млрд сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 192,3 млрд сўми бюджетга тикланиши таъминланди.
Ҳисобот даврида вазирликлар ва идоралар бўйича қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар қуйидагиларни ташкил этди:
Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилган 248 та назорат тадбирининг 198 тасида 43,3 миллиард сўм миқдорида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракка (9,4 миллиард сўм) нисбатан қонун бузилиши ҳолатлари 4,6 мартага ошган;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 275 та назорат тадбирининг 212 тасида 23,3 млрд сўм миқдорида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракка (7,9 миллиард сўм) нисбатан қонун бузилиши ҳолатлари 2,9 мартага ошган;
Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 289 та назорат тадбирининг 242 тасида 41,2 миллиард сўм миқдорида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракка (5,4 миллиард сўм) нисбатан қонун бузилиши ҳолатлари 7,6 мартага ошган.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 116 та назорат тадбирининг 111 тасида 22,4 миллиард сўм миқдорида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган (2020 йил 1-чоракда 135,4 миллион сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган);
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида ўтказилган 42 та назорат тадбирининг 36 тасида 16,1 миллиард сўм миқдорида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган (2020 йил 1-чоракда 767 миллион сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган).
Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги (3,3 миллиард сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (3 миллиард сўм), Бандлик ва меҳнат муносабатлари (2,7 миллиард сўм), Сув хўжалиги (2,5 миллиард сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (2,2 миллиард сўм) вазирликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (2,7 миллиард сўм) ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Бундан ташқари, ҳокимиятлар (3,4 миллиард сўм), ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари (2,9 миллиард сўм), ҳокимиятлар ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари (34,2 миллиард сўм)да ўтказилган назорат тадбирларида ҳам молиявий қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Ўтган йили 671 млрд сўмлик ноқонуний харажат ва ўзлаштиришлар аниқланди – Ҳисоб палатаси
Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 189,1 миллиард сўм миқдорида, жумладан, Сирдарё (40,2 млрд), Жиззах (23 млрд), Андижон (19,8 млрд), Тошкент (12,1 млрд), Қашқадарё (11,4 млрд), Сурхондарё (8,9 млрд), Фарғона (8,1 млрд), Самарқанд (7,9 млрд), Хоразм (6,4 млрд), Бухоро (6 млрд), Наманган (5,2 млрд), Навоий (1,4 млрд) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (16,5 млрд сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (21,9 млрд) қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.
Шу билан бирга, ўтказилган назорат тадбирлари давомида кўрилган чоралар натижасида бюджет муассасаларида харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ортиқча режалаштирилган маблағларни қисқартириш ва бошқа ноқонуний харажатларнинг тўхтатилиши ҳисобига жами 5,3 миллиард сўм бюджет маблағларини асоссиз сарфланишининг олди олинган.
Бюджет қонунчилигини бузганлиги учун бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 9 нафар раҳбар ва бошқа мансабдор шахсларига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузилиб, кўриб чиқиш учун Маъмурий судларга юборилган.
Шунингдек, 1 458 та назорат тадбирида аниқлангани 210,1 миллиард сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари қонуний чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Янгиликлар лентаси
0