Дунёда

БМТ бош котиби Қирғизистон ва Тожикистонни сулҳ шартларига риоя қилишга чақирди

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишГенеральный секретарь Организации Объединенных Наций Антониу Гутерриш
Генеральный секретарь Организации Объединенных Наций Антониу Гутерриш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2021
Антониу Гутерриш 1 май куни икки мамлакат ўртасида эришилган ўт очишни бас қилиш тўғрисидаги келишувни олқишлаган.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерриш Қирғизистон ва Тожикистонни сулҳ шартларига риоя қилишга чақирди. Бу ҳақда унинг расмий вакили Стефан Дюжаррик брифингда маълум қилди.
Гутерриш икки мамлакат ўртасидаги мулоқотлар ва 1 май куни эришилган ўт очишни бас қилиш тўғрисидаги келишувни олқишлаган.
Военные Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Дунёда
Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини чегарадан олиб чиқишни якунлади
“У ҳар икки томонни сулҳга риоя қилиниши учун барча зарурий чораларни кўришга чақиради. Шунингдек, бош котиб БМТ зарур бўлган тақдирда кўмак беришга тайёрлигини тасдиқлайди”, - деди Дюжаррик.
Бундан ташқари, Гутерриш тўқнашув вақтида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган ва жабрланганларга тезроқ тузалиб кетишни тилаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала