Спорт

Боксчи Бектемир Мелиқўзиев тўрт йилга спортдан четлатилди

Боксёр Бектемир Меликузиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2021
Спортчи 2020 йил 16 февралдан бошлаб 2024 йил 15 февралга қадар барча спорт мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев антидопинг қоидаларини бузганлиги сабаб тўрт йилга спортдан четлатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги (ЎзМАДА) хабар қилди.
Халқаро бокс федерацияси (AIBA) маълумотларига кўра, спортчи 2020 йил 16 февралдан бошлаб 2024 йил 15 февралга қадар барча спорт мусобақаларида (миллий ва халқаро чемпионатлар, Олимпия ва бошқа турнирлар) иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Шунингдек, унинг 2020 йил 16 февралдан кейинги барча натижалари ва медаллари бекор қилинди.
Мелиқўзиев профессионал боксда чиқишларини давом этиши ёки этмаслиги AIBA тегишли қарорига боғлиқ бўлади.
Боксёр Бектемир Меликузиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2021
Спорт
Бектемир Мелиқўзиев америкалик рақибини 3-раунддаёқ нокаутга учратди
Агентлик Бектемир Мелиқўзиев илгари 2018 йил 28 февралдан 2020 йил 27 февралгача 2 йилга спортдан четлатилганини эслатиб ўтган. Ўшанда ундан олинган допинг намунада “фуросемид” тақиқланган моддаси аниқланган.
Спортчи кейинги антидопинг қоидаларини дастлабки белгиланган жазо муддати ичида яна икки марта бузган. Бутунжаҳон антидопинг кодексига кўра, бу қоидабузарлик учун икки йиллик дисквалификация жазо кўзда тутилган. Бироқ белгиланган муддат ичида содир этилган қоидабузарлик учун муддат икки баравар кўпайтирилади.
“Шу сабабли Мелиқўзиевга жами тўрт йиллик дисквалификация белгиланди”, - дейилган ЎзМАДА хабарида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала