Ҳодисалар

ИИВ тизимига 4500 доллар эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

© PixabayЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2021
Фирибгар фуқарога бу ишни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилишини айтган.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, фуқаро Ғ.Ш. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, 4500 доллар эвазига уни ИИВ Қоровул қўшинларининг қуйи тизимига хизматга жойлаштириб қўйишга ваъда берган. У бу ишни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилишини айтган. Тезкор тадбирда гумон қилинувчи 2500 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2021
Ҳодисалар
Прокуратурага ишга жойлаштириш учун пора талаб қилган “ҳожатбарорлар” қўлга олинди
Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала