Машинистлар Қозоғистонга 1 млн доллардан ортиқ хорижий валютани олиб чиқишга уринди

Oбуна бўлиш
Юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971,50 минг доллар, 47,7 минг евро, 3,4 млн Россия рубли топилган.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) 1 миллион доллардан ортиқ хорижий валютани Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб чиқиб кетишга уринган уч кишини қўлга олди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.
Аввалига Қозоғистонга кетаётган “Ўзбекистон темир йўллари”нинг 2 нафар машинисти қўлга олинган. Улар бошқарган юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971 минг 50 АҚШ доллари, 47 минг 720 евро, 3 млн 424 минг 500 Россия рубли топилган.
Шунингдек, мазкур электровоз қайта текширувдан ўтказилганда машинист ўриндиғи остига яшириб қўйилган қўшимча 1 минг 50 АҚШ доллари ҳам аниқланган.
Снайперский прицел - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2019
Фуқаро Ўзбекистонга снайпер милтиғининг нишонга олиш мосламасини олиб киришга уринди
Ушбу хорижий валюталарнинг миллий валютадаги умумий қиймати 11 млрд 277 млн 447 минг сўмни ташкил этади.
Дастлабки суриштирув жараёнларида Қозоғистонга олиб ўтиш учун мазкур валюталарни машинистларга Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро берганлиги маълум бўлган. Тезкор тадбир давомида у ҳам қўлга олинган.
Хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний ўтказиб бериш эвазига машинистлар 300 АҚШ доллари олишган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан жиноят иш очилган.
Янгиликлар лентаси
0