Иқтисод

Қорақалпоғистонда дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси қурилади

© Пресс-служба МинэнергоВ Каракалпакстане построят одну из крупнейших ветряных электростанций в мире
В Каракалпакстане построят одну из крупнейших ветряных электростанций в мире - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2021
Лойиҳа тахминан 4 миллион хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 3 май куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси ўртасида шамол энергетикаси лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Мазкур лойиҳа Қорақалпоғистонда 1500 МВт қувватга эга шамол энергетикасини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишдан иборат.
“У фойдаланишга топширилгандан сўнг Марказий Осиё минтақаси ва дунёдаги энг йирик шамол электр станциясига айланади”, - дейилган хабарда.
Лойиҳа тахминан 4 миллион хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириши ва йилига тахминан 2,5 миллион тонна карбонат ангидрид газини қоплаши кутилмоқда.
Лойиҳа Ўзбекистон ҳукуматининг энергетика соҳасида амалга оширилаётган стратегик ислоҳотларга мувофиқ мамлакатнинг энергия балансини диверсификация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ветроэлектростанция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2020
Иқтисод
Мирзиёев Навоийда шамол электр станциясини қуришга доир қарорни имзолади
“АCWА Power” компанияси, шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида йил бошида тузилган умумий ишлаб чиқариш қуввати 1000 МВт бўлган иккита шамол энергетикаси лойиҳасининг инвестори ҳисобланади. Бу борада электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартномалар (PPA) ва инвестиция шартномалари имзоланди.
Бундан ташқари, Саудия компанияси Сирдарёда юқори самарадорликка эга бўлган, умумий қуввати 1500 МВт га тенг бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала