Жамият

Шавкат Мирзиёев Олимпия ўйинларига тайёргарликни қониқарсиз деб атади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о ходе подготовки спортсменов к предстоящим летним Олимпийским играм.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией  о ходе подготовки спортсменов к предстоящим летним Олимпийским играм. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2021
Президент май-июль ойларидаги мусобақаларда яна йўлланмаларни қўлга киритиш учун спортчиларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур нуфузли мусобақага спортчиларни тайёрлаш учун кенг шароит яратилган эди. Юқори малакали мутахассислар жалб қилиниб, юзлаб ўқув-машғулотлар ташкил этилди. Бугунги кунгача ўзбекистонлик спортчилар ёзги Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига 16 та йўлланма олган.
“Тақдимотда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик ҳолати танқид қилиниб, қониқарсиз деб баҳоланди”, - дейилган хабарда.
Олимпийские кольца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Спорт
Яна тўрт нафар ўзбекистонлик курашчи Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
Май-июль ойларидаги мусобақаларда яна йўлланмаларни қўлга киритиш учун спортчилар ва уларнинг жамоасини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Спортчиларга хизматларни кучайтириш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Федерациялар фаолиятини такомиллаштириб, жалб қилинган малакали спорт менежерлари билан бирга олимпиадачиларнинг жисмоний, тиббий ва психологик ҳолатини яхшилаш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала