Россия

Томскда Ўзбекистон фуқароси дўппосланиши юзасидан текширув ишлари бошланди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Фотобанкка ўтишАвтомобиль Следственного комитета РФ
Автомобиль Следственного комитета РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2021
Аввалроқ айрим ижтимоий тармоқларда Томск шаҳрида Федерал хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросига нисбатан куч ишлатгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Томскда Ўзбекистон фуқароси билан юз берган воқеа юзасидан текширув ишларини бошлади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.
Аввалроқ айрим ижтимоий тармоқларда Томск шаҳрида Федерал хизмати ходими томонидан Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқи бузилиб, унга нисбатан куч ишлатгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳамда агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси ҳолатга аниқлик киритиш ҳамда ҳар томонлама ва объектив текширув ўтказиш юзасидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборган.
“Мавжуд маълумотларга кўра, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган”, - дейилган хабарда.
Хабарда амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилиши қўшимча қилинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала