Жамият

Тошкентда 9 май муносабати билан ретро машиналар марши қачон ва қаерда бўлиб ўтади

© SputnikВыставка ретро автомобилей в Ташкенте
Выставка ретро автомобилей в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2021
4 – 7 май кунлари Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб уруш даврига оид ретро машиналар марши бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кенг миқёсдаги байрам тадбирларини ташкил этади.
Жумладан, 4 – 7 май кунлари Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб уруш даврига оид ретро машиналар марши ҳамда аҳолининг гавжум жойларида уларнинг тўхташи ва ҳарбий ансамбль, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари намойиш этилади.
Ретро машиналар маршининг тўхташи ва ҳарбий ансамбль, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:
4 май – соат 14.00 – 17.00 да – Мудофаа вазирлиги – 22 ҳарбий шаҳарча – М.Улуғбек боғи – Х.Олимжон мавзейи – Динамо стадиони – Ирригация институти – Бодомзор чорраҳаси – “Ғалаба боғи” – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: М.Улуғбек боғи ва “Ғалаба боғи”;
5 май – соат 10.00 – 15.00 да – Мудофаа вазирлиги – Қуролли Кучлар академияси – Тошкент Шимолий вокзали – Сирғали бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: Тошкент Шимолий вокзали, Сирғали бозори ва “Ашхобод” боғи;
6 май – соат 14.00 – 19.00 да – Мудофаа вазирлиги – “ЭКО” бозори – А.Дониш кўчаси, Мегапланета – Юнусобод кўчаси “Корзинка” савдо маркази –Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: “ЭКО” бозори, Мегапланета ва Корзинка савдо маркази;
7 май – соат 10.00 – 17.00 да – Мудофаа вазирлиги – “Tashkent City” – Халқлар дўстлиги санъат саройи – Чилонзор деҳқон бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: “Tashkent City”, Халқлар дўстлиги санъат саройи ва Чилонзор деҳқон бозори.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала