Дунёда

G20 туризм вазирлари ковид-паспортлар жорий этиш тарафдори

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишВиза в паспорте
Виза в паспорте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2021
Туризм ва иқтисодни ривожлантириш учун G20 давлатлари ковид-пасспортлари жорий этишни таклиф қилишмоқда, лекин экспертлар - бу инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Италия раислигида бўлиб ўтган G20 давлатлари мажлисида, туризм вазирлари ковид-паспортлари жорий этишни ёқлаб чиқишди, деб хабар қилмоқда Bloomberg.
“Катта йигирматалик” давлатлари вакцинация паспортлари жорий этишни ёқлаб чиқишди. Ушбу чора дунёда туризмни ҳамда иқтисодни тиклаш учун муҳим омил бўлиши мумкин, - деб Италия туризм вазири Массимо Гаравальюнинг сўзларини келтиради нашр.
Россия туроператорлар Ассоциацияси вице-президенти Дмитрий Горин БФМга айтишига кўра, ковид-паспортлари н асосида, балким ПЦР тест ҳамда антитаначалар-тести натижаларига асосан ҳам чегараларни очиш керак. Ўшанда ҳар ким ўзига қулай бўлган ҳужжатни тайёрлаши мумкин.
“Фақат ковил паспортлар асосида чегараларни очиш – инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши мумкин. Масалан, айримларга вакцина олиши мумкин эмас”, - дейди Горин.
Бухара, старый город - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2019
Иқтисод
Йил бошидан буён Ўзбекистонга қанча турист келди
Эслатиб ўтамиз, март ойининг ўртасида Еврокомиссия “яшил сертификат” ҳужжати лойиҳасини тақдим этган эди. Унга кўра эмланган ва коронавирусга чалиниб тузалган фуқароларга “яшил-сертификат” бериш режалаштирилган. Ушбу ҳужжат июнь ўрталарида жорий этилиши мумкин. У жумладан “Спутником V” билан эмланган россиялик сайёҳларга ҳам берилиши мумкин. Айни дамда россиялик туристлар учун Греция, Хорватия, Болгария ва Черногория чегаралари очилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала