Иқтисод

Ўсимлик мойи нархи ошиши сабаблари маълум бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишРастительное масло
Растительное масло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2021
Ўзбекистонда ўсимлик мойи нархи ошишига дунё бозорларида ўсимлик мойи нархлари ошиши ҳамда асосий экспортчи Россияда кунгабоқар маҳсулоти эспорт божлари ошиши сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 5 май – Sputnik. Ўзбекистонда ўсимлик мойи нархлари ошиши ва сўнгги ҳафталар давомида барқарорлашишига Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази изоҳ берди.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу йилнинг апрел ойида Ўзбекистон деҳқон бозорлари ва савдо марказларида ўсимлик мойининг ўртача нархлари 16271 сўини ташкил этган. Бу ўтган йилнингшу даврига нисбатан 5451 сўмга ёки 50%га кўп.
Ўсимлик мойи нархи ошишига сабаб бўлган омиллар:
Ўзбекистонда истеъмол қилинадиган жами ўсимлик мойининг (0,5 млн тонна) 57 % - импорт, 43% - маҳаллий ишлаб чиқариладиган маҳсулотдир;
Ўзбекистон ичида ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш 2020 йилда 2% кўпайган бўлсада, асосий ҳамкор давлат Россияда – 13%га камайган;
Кунгабоқар мойини ЕОИИ давлатларидан ташқарига экспорт божи 6,5%дан 30%гача оширилган;
БМТ Озиқ-овқат қўмитаси (ФАО) маълумотига кўра, бутун дунё миқёсида ўсимлик мойлари индекси 81 %га ошган.
Ўзбекистода мой нархини барқарорлаштириш учун қатор чоралар қабул қилинди. Хусусан, 2021 йилнинг 1 майидан 31 декабрига қадар:
1.
Ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш; ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилувчи корхоналар ҚҚСдан озод қилинди;
2.
Кунгабоқар уруғи ва хом пахта, кунгабоқар ёғи ва пахта-ёғи маҳсулотларига экспорт божхона тўловлари киритилди.
3.
Тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқарилаётган ўсимлик ёғининг 50% дан кўп бўлмаган қисмини экспорт қилишга рухсат этилди.
Қайд этилган чоралар тез орада ўз натижасини кўрсатди. Ўтган ҳафта ўсимлик ёғи нархларининг 1,5% га, бир ҳафта олдин эса 5% га пасайиши кузатилди. Бу озиқ-овқат бозорида ўсимлик ёғи нархлари барқарорлашаётганини англатади, дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала