Жамият

Ўзбекистонда эмланганлар сони бир миллионга яқинлашмоқда

© SputnikВакцинация Спутник V
Вакцинация Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2021
Эмланганлар сони бўйича Фарғона, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятлари етакчилик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Ўзбекистонда эмланганлар сони 1 миллион кишига яқинлашмоқда. Бу ҳақида Санитария-Эпидемиология ҳизмати хабар қилмоқда.
Хусусан, 5 май эрталабки маълумотларга кўра, Республика бўйича жами эмланганлар сони 963 894 кишини ташқил қилган. Улардан 21006 киши вакцинанинг 2 дозасини олган.
Бугунги кунда эмланганлар сони бўйича Фарғона вилояти (127 минг), Андижон вилояти (109 минг), Наманган вилояти (103 минг) ва Самарқанд вилоятлари (96 минг) етакчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Ўзбекистонга 660 минг доза АстраЗенека, 2 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси ҳамда 100 минг доза Спутник вакциналари олиб келган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, шу кунга қадар Ўзбекистонда вакцина олган фуқаролар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала