Жамият

Самарқандда хорижлик шифокорлар ёрдамида болаларда мураккаб операция ўтказилмоқда

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишБольница скорой медицинской помощи в Волгограде
Больница скорой медицинской помощи в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2021
Ёш болаларда учрайдиган туғма касаллик хорижий ва маҳаллий шифокорлар ёрдамида, мураккаб жарроҳлик операцияси ёрдамида даволанмоқда.
ТОШКЕНТ, 05 май – Sputnik. Самарқандда маҳаллий ва хорижий шифокорлар билан ҳамкорликда туғма гипоспадия касалига чалинган болаларда мураккаб операциялар ўтказмоқда, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон 24” телеканали.
Республика болалар тиббий маркази директори ўринбосари Саиданвар Аъзамхўжаев айтишига кўра, олдин ана шундай ташҳис қўйилган болалар 3-5 маротаба операция қилинган. Бугун маҳаллий ҳамда россиялик шифокорлар билан йўлга қўйилган амалиётга кўра, ушбу касаллик битта операцияда даволанмоқда.
Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти нархи қимматилиги туфайли ҳам олдин кўп оилалар уни амалга ошира олмаган. Лекин сўнгги йилларда Ўзбекистонда жорий этилган “темир дафтар” амалиёти туфайли бир неча ўнлаб болалар ушбу операцияни бепул ўтказиш имконига эга бўлган.
“Самарқанд вилоятида 10та ана шундай операция, бутун Республика бўйича 50 та операция ўтказиш режалаштирилган”, - дейди Корея Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистондаги вакили Дю Ук Жин.
Туғма гипоспадия ҳар 300та боладан бирида учраши мумкин. Улардан ўртача 30% муркаккаб турдаги туғма нуқсонлар ривожланишига олиб келиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала