Жамият

Антирекорд: 452 кишида коронавирус аниқланди, 2 киши вафот этди

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишВрач в палате госпиталя для больных COVID-19
Врач в палате госпиталя для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2021
Ўзбекистонда йил бошидан бери илк марта 452 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93 176 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Яна 452 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93 176 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (8), Андижон вилоятида (5), Бухоро вилоятида (8), Жиззах вилоятида (5), Қашқадарё вилоятида (5), Навоий вилоятида (2), Наманган вилоятида (5), Самарқанд вилоятида (85), Сирдарё вилоятида (7), Сурхондарё вилоятида (3), Фарғона вилоятида (10), Хоразм вилоятида (9), 71 нафари Тошкент вилоятида (71), Тошкент шаҳрида (229) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Дониёр Миразимов, директор 2-ой инфекционной больницы в Зангиоте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2021
Жамият
Ёшлар орасида коронавирусга чалиниш икки баравар кўпайди - шифокор

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 88 975 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.
Айни пайтда 3 544 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эмлаш кўрсаткичи

1 миллион 9510 доза вакцинадан фойдаланилиб, уларнинг 32 533 дозаси иккинчи босқичда қўлланилди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 657 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 154,8 миллиондан ошди, 3,2 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (32,6 млн), Ҳиндистонда (20,7 млн), Бразилияда (14,9 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала