Россия

Россияда “Спутник Лайт” вакцинаси рўйхатдан ўтказилди

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишОткрытие пунктов вакцинации в торговых центрах Екатеринбурга
Открытие пунктов вакцинации в торговых центрах Екатеринбурга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2021
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Бир компонентли "Спутник Лайт" вакцинаси рўйхатдан ўтди, унинг самарадорлиги 79,4 фоиз, бу икки уколли кўплаб вакциналарга қараганда юқори. РИА Новости хабарига асосан.
Хабарда айтилишича, “Спутник лайт” коронавируснинг барча янги штаммларга қарши самарали ҳисобланади.
“Спутник Лайт” қўллангандан сўнг 28 куни кўнгиллиларнинг 96,9 фоизида IgG антигенга хос антиначалар ҳосил бўлди. Коронавируснинг S-оқсилига ҳужайрали иммунитет реакцияси 100 % эмланганларда уголдан кейинги 10-кунида ҳосил бўлади.
Клинические испытания вакцины Спутник Лайт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Россия
Россияда “Спутник Лайт” вакцинаси рўйхатдан ўтказилди
Шу билан бирга, “Спутник V” Россия Федерациясида эмлашнинг асосий воситаси бўлиб қолмоқда ва унинг бир компонентли муқобилини чет элга экспорт қилиш режалаштирилган.
18 ёшдан 60 ёшгача бўлган кишиларни бу вакцина билан эмлаш кўзда тутилмоқда.
“Спутник Лайт” бир компонентли вакцина Гамалея номидаги миллий эпидемиология ва микробиология илмий марказида яратилди. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йилнинг январ ойида препаратнинг клиник синовларини ўтказишга рухсатномани берди.
Клиник синовнинг учинчи босқичи Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Гана ва бошқа давлатларда бўлиб ўтмоқда, уларда 7 минг киши қатнашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала