Жамият

Солиқчилар даромадлар декларациясини топширади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2021
Давлат солиқ хизмати органининг ҳар бир ходими кўчар ва кўчмас мулклари, бошқа активлари, шунингдек ҳисобот йилида олган даромадлари тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда декларация тақдим этиши шарт бўлади.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Давлат солиқ хизмати органларининг барча ходимлари 2020 йилда олган даромадлари ва эгалигида бўлган активлари тўғрисида 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар ҳамда келгуси йилдан бошлаб ҳар йили 1 апрелга қадар декларация тақдим этиши назарда тутилмоқда. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар қилди.
Декларацияларни қайта ишлаш натижасида олинган ахборотлар шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, жамоатчилик учун очиқ ҳолда махсус ochiq.soliq.uz веб-сайтига жойлаштириш таклиф этилмоқда.
Расул Кушербаев, депутат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Жамият
“Маънавий зарар 4,6 млрд сўм”: Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербаевни судга берди
Эндиликда давлат солиқ хизмати органининг ҳар бир ходими кўчар ва кўчмас мулклари, бошқа активлари, шунингдек ҳисобот йилида олган даромадлари тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда декларация тақдим этиши шарт бўлади.
“Бугунги кунда солиқ органлари тизимида жами 10,3 минг ходим фаолият юритмоқда, уларнинг аксарияти ёшлардан иборат. Касбий фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ биз уларга “ҳалоллик вакцинаси”ни беришимиз ва солиқ органларидаги хизматнинг барча босқичларида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслигимиз керак”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала