Сиёсат

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

© Фотохост ШОС / Фотобанкка ўтишАбдуджаббор Рахмонзода. Архивное фото
Абдуджаббор Рахмонзода. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2021
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон республиканинг Ўзбекистондаги янги элчисини тайинлади.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон республиканинг Ўзбекистондаги янги элчисини тайинлади.
"Раҳмонзода Абдужаббор Азизи Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлансин", - дейилган ҳужжатда.
Абдужаббор Раҳмонзода 1959 йил 15 мартда Кўлоб шаҳрида туғилган. Филология фанлари доктори, профессор.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Сиёсат
Мирзиёев ва Раҳмон тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди
У республиканинг Телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси раиси, таълим вазири, Садриддин Айний номидаги Тожикистон давлат педагогика университети ректори лавозимларида ишлаган.
2014 йил 15 декабрдан у Тожикистон президентининг ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала