Ҳодисалар

Андижон вилоятида икки нафар бола сел келиши оқибатида оқиб кетди

© Sputnik / Анатолий УстиненкоНа улице после схода селевого потока
На улице после схода селевого потока - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон вилоятида сел келиши оқибатида икки нафар вояга етмаган бола вафот этганлиги ҳақида хабарларга муносабат билдирди.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, жорий йил 6 май кунидан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:00 лардан 03:30 ларга қадар Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг Тейит ва Хидирша МФЙларида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадонлар зарарланган. Ёғингарчилик сабабли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган 2013 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари селда оқиб кетиши сабабли вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда табиий офатни бартараф этиш учун Андижон вилояти ИИБ ЙХХБ ходимлари томонидан зарур куч ва воситалар ҳамда махсус техникалар жалб этилмокда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала