ФВВ хавфли ҳудудлардан фуқароларнинг кўчирилаётгани ҳақида маълум қилди

© Sputnik / Анатолий Устиненко / Медиабанкка ўтишПоследствия схода селевого потока
Последствия схода селевого потока  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг 6-7 май кунлари Ўзбекистоннинг учта вилояти: Андижон, Наманган ва Сурхондарёнинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари кузатилди.
ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Ўзбекистоннинг учта вилояти: Андижон, Наманган ва Сурхондарёнинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари кузатилди. Ҳодиса Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳокимликлар ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан вазият тўлиқ назоратга олиниб, жойлардаги ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилди.
На улице после схода селевого потока - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Андижон вилоятида икки нафар бола сел келиши оқибатида оқиб кетди
Тошқин натижасида Андижон вилояти “Қирғиз” канали орқали оқиб келган сел оқимлари Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманидаги кўчалар орқали 278 та аҳоли хонадони ва ҳовлисига кирган.
Афсуски, фавқулодда вазият натижасида икки нафар вояга етмаган фуқаро ҳалок бўлган.
Шунингдек, Наманган вилоятининг Поп, Косонсой ва Чуст туманларида ёққан кучли ёмғир сабабли Поп тумани "Водий" МФЙ ҳудудида сел оқимлари кузатилиб, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи "Наманган-Тошкент" автомобилъ йўлининг 15-16 км.да йўл ёқасининг ювилиши, “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг 103-106 км.да темир йўл тармоғининг тахминан 3 метр қисмида тупроқ массасининг ювилиши рўй берган.
Последствия оползня в Японии — видео с беспилотника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2020
Японияда кучли тошқин ва ер кўчкиси содир бўлди – дрон ёрдамида олинган видео
Шу билан бирга, “Янгиобод” ва “Водий” МФЙдаги 25 та аҳоли томорқасига ҳам ёмғир сувлари кирган. Ҳозирда, автомобиль ва темир йўлларининг зарар кўрган қисмида авария-тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.
Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ёққан кучли ёмғир оқибатида ҳосил бўлган сел оқимлари Шеробод туманидаги “Қорабоғ” ҚФЙ ва “Учёғоч”, “Гулистон”, “Ғўржак-2” МФЙдаги 16 та, Қумқўрғон тумани “Азларсой”, “Боғаро” ва “Елобод” МФЙдаги 340 та аҳоли хонадони ва томорқасига кирган.
Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида махсус техникалар ёрдамида аҳоли яшаш хонадонларидан ёмғир сувлари чиқариб ташланган.
Шу билан бирга, ушбу ҳудудларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан доимий кузатув ишлари йўлга қўйилган. Вазирлик раҳбарияти юқорида тилга олинган вилоятларда олиб борилаётган тадбирларни мунтазам назорат қилиб келмоқда. Вазирлик ходимлари сел келган ҳудудларда фуқарлар ҳолидан хабар олиш, уларга зарурий ёрдамларни кўрсатиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширмоқдалар.
Ўз навбатида, бу каби ҳодисаларнинг оқибатларини камайтириш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида мунтазам равишда ёғингарчилик мавсумида сел, тошқин сувлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш учун қатор профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Последствия наводнения в Японии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2020
Яқин юз йилда инсоният глобал сув тошқинига дуч келиши мумкин – олимлар
Жумладан, дарё, сой, ариқ ва каналлар ўзанларини тозалаш ҳамда қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича жойларда 70 та (йил давомида режа бўйича 165 та) амалий махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилган. Ушбу тадбирларга 1 078 та техника, 4 752 нафар шахсий таркиб жалб этилиб, ўқув-машқлари давомида 41 924 м3 тупроқ ишлари,
30 360 м3 қум-шағал, 4 207 м3 бетон, 37 217 п/м ўзан тозалаш ва бошқа ишлар амалга оширилган.
Қайд этиш жоизки, 2021 йил бошидан шу кунга қадар Тошқинга қарши ҳудудий комиссиялар, “Ўзгидромет” маркази ва Хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизматининг ўрганиш натижаларига кўра, республиканинг гидрометеорологик ва геологик хавфли ҳудудларида фуқаролар яшаётганлиги аниқланган.
Бугунги кунда мутасаддилар томонидан уларни хавфсиз ҳудудларга кўчириш чоралари кўрилмоқда. Айни вақтда фуқароларнинг бир қисми кўчирилиб ўтилди. Бу жараён босқичма-босқич, тизимли тарзда олиб борилади.
Янгиликлар лентаси
0