Дунёда

Ҳиндистонга "коронавирус шторми" ёпирилди: мамлакатда нималар рўй бермоқда

© AFP 2018 / Diptendu DuttaМужчина из неправительственной организации, одетый в одежду, напоминающую коронавирус Covid-19, движется по рынку, призывая людей соблюдать протоколы безопасности
Мужчина из неправительственной организации, одетый в одежду, напоминающую коронавирус Covid-19, движется по рынку, призывая людей соблюдать протоколы безопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Ҳиндистон ҳукуматининг таъкидига кўра, коронавируснинг учинчи тўлқини муқаррар, ҳозирги мушкул аҳволда эса янги умуммиллий карантин киритилиши ҳам истисно этилмаяпти
ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Ҳиндистон коронавирус касаллиги қайд этилиши бўйича рекордларни янгилашда давом этмоқда, антирекордлар ҳар куни янгиланмоқда.
Охирги сутка давомида мамлакатда 414,4 минг нафар касалланганлар қайд этилган, COVID-19га чалинганлар умумий сони эса 21,4 миллиондан ошган. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги келтирмоқда бу рақамларни.
Подготовка погребальных костров во время массовой кремации в крематории в Нью-Дели, Индия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2021
Фото
Ҳиндистон даҳшати: коронавирусдан вафот этганларни ёқиб улгуришмаяпти - фото
Маҳаллий ҳукумат фикрича, коронавируснинг учинчи тўлқини рўй бериши муқаррар, аммо у қачон юз беради ва оқибатлари қандай бўлади, ҳозирча прогноз қилишнинг имкони йўқ.
Ҳиндистонда февраль ойининг ўрталаридан бошлаб касалланиш сони кескин ортиши бошланган, сўнгги кунларда эса мамлакатда қайд этилаётган вирусга чалиниш ҳолатлари барча рекордларни ортда қолдирмоқда, коронавирусга чалинганлар сони 300 мингдан ошмоқда - бу эса дунёнинг исталган мамлакатидаги кўрсаткичлардан кўпроқдир.
Жумладан, уч маротаба бу рақам 400 мингдан ошган.

"Коронавирус шторми"

Ҳиндистон ҳукумати баёнотига кўра, юзага келган аҳвол туфайли янги умуммиллий карантин киритилиши мумкин. Ҳозирча баъзи штатларда ҳаракатланиш бўйича чекловлар амал қилмоқда.
Ҳиндистонда умуммиллий карантин ўтган йилнинг март ойи охирида киритилган ва ўшанда мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони атиги 500 нафар эди. Орадан уч ой ўтиб ўтгач ҳукумат иқтисодий фаолиятни қайта тиклашга рухсат берган эди.
Дониёр Миразимов, директор 2-ой инфекционной больницы в Зангиоте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2021
Жамият
Ёшлар орасида коронавирусга чалиниш икки баравар кўпайди - шифокор
Коронавирус билан боғлиқ ҳолат туфайли қатор мамлакатлар Ҳиндистон билан ўзаро парвозларни бекор қилди, баъзи жойларда Ҳиндистондан одамларнинг кириб келиши шунчаки таъқиқланган ёки фуқаролар томонидан вирус йўқлиги қайд этилган тест кўрсатилсада, улар барибир карантинга юборилмоқда.
Бундан ташқари, чет элликлар Ҳиндистонни тарк этишни режалаштиришган - жумладан, АҚШ давлат департаменти ўз давлат хизматчиларининг Ҳиндистонни тарк этишларини маъқуллаган, Австралия ҳукумати ҳам ўз фуқароларини олиб чиқиб кетиш учун махсус рейсларни ташкил этмоқда.
Мамлакат касалхоналари тўлиб кетган, крематорийлар иш ҳажмига дош бера олмай, вафот этганлар таналари кўчаларнинг ўзида ёқиб юборилмоқда.
Илгарироқ Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакатга "коронавирус шторми" ёпирилгани ҳақида баёнот қилиб, барча фуқароларни вакцина олишга даъват қилган, шунингдек, эҳтиёткорликка амал қилишга чақирган эди.
Қатор давлатдар, хусусан, Россия, Ўзбекистон, АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, БАА, Ирландия, Таиланд, Германия, Франция мамлакат ҳукуматига ўз ёрдамини таклиф қилган.

Вакцинация билан боғлиқ ҳолат

Ҳиндистонда айни вақтда коронавирусга қарши вакцинация жараёни бўлиб ўтмоқда. Тиббиёт ходимлари ва коронавирусга қарши курашда ёрдам бераётганлар, жумладан, полициячилар ва фавқулодда хизматлар ходимлари биринчилар қаторида эмланмоқда. Кейинги навбатда ёши 45дан катта бўлганлар вакцина олмоқда, 1 майдан бошлаб Ҳиндистонда 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар ҳам вакцина олишни бошлаган.
Айни вақтда Ҳиндистонда 164 миллиондан зиёд киши эмланган, сўнгги сутка ичида вакцина олганлар сони 2,3 миллионга ортди.
Ҳозирда мамлакат коронавирус инфекцияси қайд этилган мамлакатлар орасида иккинчи, ўлим ҳолатлари қайд этилиши бўйича эса дунёда учинчи ўринда келмоқда. Иккала кўрсаткич бўйича дунёда етакчи ўринда Америка Қўшма Штатлари турибди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала