Жамият

Ўзбекистонда коронавирус кўпайди: соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди

© СС0 / Unsplash / Fusion Medical AnimationКоронавирус, иллюстративное фото
Коронавирус, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 660 нафарни ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди, бир кунда 3 нафар бемор вафот этди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-котиби.
2021 йил 6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93597 (+421) нафарни ташкил этмоқда.
Врач в палате госпиталя для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2021
Жамият
Антирекорд: 452 кишида коронавирус аниқланди, 2 киши вафот этди
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 660 нафарни ташкил қилди.
️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3599 нафар бемор даволанмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 154 миллион 815 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.
Шундан 3 миллион 236 мингдан зиёд киши вафот этган.
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 847 537 янги ҳолати аниқланди. 14 777 нафар бемор вафот этди.
Подготовка погребальных костров во время массовой кремации в крематории в Нью-Дели, Индия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2021
Фото
Ҳиндистон даҳшати: коронавирусдан вафот этганларни ёқиб улгуришмаяпти - фото
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни
156 миллион 077 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 256 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,167 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (21,077 миллиондан ортиқ),
учинчи ўринда Бразилия (14,856 миллиондан ортиқ),
тўртинчи ўринда Франция (5,616 миллиондан ортиқ),
бешинчи ўринда эса Туркия (4,955 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 44 834, Ҳиндистонда 412 262 (бу кунлик коронавирус билан касалланганлар сони бўйича антирекорд), Бразилияда 77 359, Францияда 25 764, Туркияда эса 26 476 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
ЖССТга кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 170 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала