Жамият

Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинасининг регионларга тарқатилиши жараёнига старт берилмоқда

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишВакцина "Спутник V"
Вакцина Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Ўзбекистонда аҳолини 1 апрелдан коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланган.
ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Ўзбекистонда бугундан "Спутник V" вакцинаси регионларга етказиб берилиши жараёнига старт берилади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот-хизмати вакили маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонга 3та вакцина кириб келган бўлса, учала вакцина, шу жумладан "Спутник V" вакцинаси ҳам биринчи навбатда 65 ёшдан юқори бўлган ва тиббиёт муассасалари ходимлари эмланиши учун мўлжалланган.
Вакцинация Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Жамият
Ўзбекистон Россиядан “Спутник V”ни етказиб бериш ҳажмини кўпайтиришни сўради
Ўзбекистонда аҳолини 1 апрелдан коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланган.
Шу кунгача, Ўзбекистонга 660 минг доза АстраЗенека, 2 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси ҳамда 100 минг доза Спутник вакциналари олиб келган. Шу кунга қадар жами 1 миллион 46 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, эмланган фуқаролар сони 1 миллион нафардан ошган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, шу кунга қадар Ўзбекистонда вакцина олган фуқаролар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала